- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- “Eurocement group” холдинг вице президенти билан учрашув бўлиб ўтди
Бугун «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасида Россиянинг “ЭУРОСEМEНТ гроуп” холдинг вице-президенти Михаил Скороход билан учрашув бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш, галдаги режалар ҳақида сўз юритилди.
Таъкидланишича, “ЭУРОСEМEНТ гроуп” холдинги ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ўртасида қабул қилинган меморандумга кўра ҳамкорликда бир қатор йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Хусусан, уюшма маъсуллигида “ЭУРОСEМEНТ гроуп” холдинги томонидан «Оҳангаронсемент» АЖ ҳудудида қурилиш материаллари класстерини ташкил этиш бўйича умумий қиймати 200 млн доллар бўлган йирик лойиҳа амалга ошириляпти. Натижада, бу ерда юқори сифатли цементдан тортиб, тайёр темир-бетон маҳсулотларигача ишлаб чиқарилади. Эътиборлиси, кластер доирасида «Оҳангаронсемент» АЖ ҳудудида йиллик қуввати 3 млн. тоннани ташкил этувчи қўшимча янги цемент заводи жорий йилда фойдаланишга топширилади.
Шу боис учрашувда йиғилганларнинг диққат эътибори янги цемент заводини қуриш бўйича айни пайтгача амалга оширилган ишларга қаратилди. Амалга оширилиш кутилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида ҳам сўз юритилди. Шу билан бирга бир қатор ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув сўнггида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантириш, ҳамкорликда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.