Маҳаллий ва хорижий ОАВ, журналист ва блоггерлар диққатига!


Жорий йилнинг 12 март куни соат 10:30 да «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг кўргазмалар залида ОАВ ходимлари, журналист ва блоггерлар учун “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари билан танишинг” мавзусида пресс-тур ташкил этилади. Унда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган янги турдаги, энергия тежамкор, инновацион қурилиш материаллари ва корхоналар ҳақида мутахассислар томонидан тўлиқ маълумот берилади. Шунингдек, тадбиркорлар билан мулоқот ҳам ўтказилади.

Ҳурмат билан, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси матбуот хизмати.

Манзил: Тошкент шаҳар, Тафаккур кўчаси, 68 а уй.

Мўлжал: Ичан қалъа мехмонхонаси (Бобур боғи орқа томони)

Телефон: +998 99 863 80 67


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech