Қурилишлардаги сифатнинг таъминланиши юзасидан матбуот анжумани ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қурилиш вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди. Унда мутасадди ташкилот раҳбар ва мутахассислари, ОАВ вакиллари ва блоггерлар иштирок этишди.

Matbuot anjumani

Матбуот анжуманида қурилишда сифат назоратини ошириш, бу бўйича амалга оширилаётган ишлар, мамлакатимиздаги қурилиш материаллари ва қурилиш индустрияси ҳақида тўлиқ маълумот берилди.

Matbuot anjumani

Тадбирда журналистлар томонидан қурилиш жараёнида кўнгилни хира қиладиган ҳолатлар ҳам учраб турганлиги, ижтимоий тармоқларда арматурасиз плиталар ишлатилаётгани кенг муҳокама этилди ва ушбу мавзу бўйича батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, матбуот анжумани доирасида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олишди.


Matbuot anjumani

Matbuot anjumani


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech