Янги турдаги замонавий том ёпқич маҳсулоти ишлаб чиқарилади


Мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи, экспортга мўлжалланган, инновацион энергия тежамкор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида этибор қаратилмокда. ...Mamlakatimizda импорт ўрнини босувчи, экспортга мўлжалланган, инновацион энергия тежамкор маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида этибор қаратилмокда. Ушбу йўналишда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан маҳаллий бозорни арзон, сифатли, энергия тежамкор, янги турдаги қурилиш материаллари билан таъминлаш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, куни кеча «ЎзқурилишматериалЛИТИ» ва «Қизилқумсемент» АЖ ҳамкорлигида янги инновацион лойиҳа ишлари ижобий якунланди.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ташаббуси билан, «Қизилқумсемент» АЖ шифер ишлаб чикариш цехида республикамизда илк бор рангли 8 тўлқинли шифер маҳсулоти тажриба йўли билан олинди. Таер маҳсулот меъёрий физик-механик синовлардан ўтказилганда, намуна барча давлат стандартлари талабларига жавоб бериши кайд этилди.

Корхона томонидан янги турдаги маҳсулотни сертификатлаштириб, қурилиш материаллари бозорига таклиф тариқасида дастлабки тайёр маҳсулот сифатида 1000 дона шифер ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech