«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасига пресс-тур ташкил этилди


Бугун «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг кўргазмалар залида ОАВ вакиллари, журналистлар ва блоггерлар учун “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари билан танишинг” мавзусида пресс-тур ташкил этилди.

Унда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган янги турдаги, энергия тежамкор, инновасион қурилиш материаллари ва уларни ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳақида тегишли мутахассислар томонидан тўлиқ маълумот берилди.

press-tur

Дастлаб, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари Улуғбек Абраев йиғилганларга уюшма томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда режалар ҳақида ахборот берди. Шундан сўнг пресс-тур иштирокчилари кўргазмадан ўрин олган маҳаллий қурилиш материаллари билан яқиндан танишишди. Шунингдек, мамлакатимиздаги йирик ишлаб чиқарувчилар, тадбиркорлар билан учрашув ҳам ташкил этилди.

Пресс-тур давомида журналистлар соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.


press-tur

press-tur

press-tur

press-tur

press-tur

press-tur

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech