- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Мақсад - ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш
Жорий йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини соҳа бўйича 22 трлн сўмга, шу жумладан, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналар бўйича 5,9 трлн сўмга етказиш режалаштирилган.
Жумладан, 50,6 млн кв м гипсокартон (ўсиш 117 фоиз), 3,65 млн ўрам обой (5,6 баробар), 17,3 млн кв м керамик плитка (105 фоиз), 14,5 млн тонна цемент (132 фоиз), 458 минг дона санитар-техник буюмлар (183 фоиз), 650 минг тонна мармар ва гранит тошлари, 1 млн кв м керамогранит, 90 минг куб метр ДСП каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади.
Замонавий ва энерготежамкор қурилиш материалларидан 1 млн куб метр (ўсиш 2,9 баробар) газобетон блоклари, базалът ва шиша момиғидан 25 минг тонна иссиқлик сақловчи плиталар, базалът толасидан 2,5 минг тонна композит арматура, ПВХ грануласидан 114 минг тонна қувур ва фитинглар, 1,5 млн. метр кв паркет пол, 4,8 млн. погонометр декоратив плинтус, полипропилендан 500 тонна қурилиш ҳимоя сеткаси, йўл белгилари учун 5 минг тонна лок-буёқлари, 628 минг метр кв агломерат плиталар, кварс қумидан 80 минг метр кв стеклокристалит плиталар ишлаб чиқарилади. Умуман олганда, жорий йилда асосий қурилиш материаллари бўйича ички бозорни тўлиқ таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш қувватлари яратилади.
2020 йил Инвестисия дастури доирасида «Оҳангаронсемент» АЖда 2,4 млн. тонна цемент ишлаб чиқариш янги линияси, «Кварс» АЖ томонидан 22,2 млн. метр кв флоат ойна ишлаб чиқариш янги линияси, “Самарқанд Афросиёб цемент” МЧЖда 560 минг тонна юқори маркали цемент ишлаб чиқариш, “Сурхан КСП Гранд” МЧЖда 150 минг куб метр ва “Мўйноқ ЛДСП” МЧЖда 50 минг куб метр қамишдан ДСП ишлаб чиқариш каби йирик лойиҳалари ишга туширилади.