- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасида ёшлар билан учрашув ўтказилди
Бугун «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси мажлислар залида ёшлар билан учрашув ўтказилди. Унда асосий эътибор Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашувида белгилаб берилган вазифалар ҳамда жорий йилнинг 24 декабрь санасидаги Юртбошимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва демократик ривожланишнинг енг муҳим ва долзарб масалалари бўйича миллий парламентга навбатдаги, учинчи мурожаатида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ёшлар ташаббускорлигини ошириш, таклиф ва муаммоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида сўз юритилди.
Тадбирда уюшма раҳбарияти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши вакиллари, уюшмада ва соҳа корхона ташкилотларида фаолият юритувчи ёшлар, таълим муассасаларининг талабалар иштирок этди. Тадбирда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Азизбек Баҳодиров сўзга чиқиб Президентимиз Sh.Mirziyoyevning 2020 йил 24 декабрь санасидаги Парламентга мурожаатномасида ёшлар сиёсатига оид белгиланган энг муҳим вазифаларни тушунтириб ўтди.
Тадбир доирасида ёшлар уюшма биносида ташкил этилган кўргазмада бўлишди ва бу ердаги қурилиш материаллари ҳақида тўлиқ маълумот олишди.