- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Янги цемент заводида маҳсулотлар мижозларга етказилмоқда
Бугун мамлакатимиз бўйлаб улкан қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу жараёнда барча қурилиш маҳсулотлари қаторида цементга бўлган талаб ҳам янада ошмоқда. Мавжуд талабни қондириш бўйича бугунги кунда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, босқичма-босқич янги қувватлар ишга туширилмоқда.
Хусусан, ўтган йилнинг декабрь ойида Самарқанд вилоятида “Жомбой яшил чироқлари” МЧЖ томонидан умумий қиймати 42 миллион долларни ташкил этувчи йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 300 минг тоннани ташкил этади. Ускуналар замонавий, энергия тежамкор бўлиб, Хитой Халқ Республикасидан келтирилган. Мазкур корхонани қуриш ишлари 1 йил давомида олиб борилди.
Айни пайтда заводда Заводда бир кеча-кундузда 1200 тонна М-400 маркали юқори сифатли цемент ишлаб чиқарилмоқда. Корхона ўз фаолиятини бошлаши билан 200 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлди.