Коронавирус | ЖССТ тавсиялари


Коронавирусдан ҳимояланиш бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган тавсиялар

  1. Қўлингизни тез-тез совунлаб ювинг, антисептик воситалардан фойдаланинг. Айниқса, жамоат транспортидан фойдалангандан кейин.

  2. Кўз, оғиз ва бурнингизни ушлашдан тийилинг, қўл бериб саломлашмасликка ҳаракат қилинг.

  3. Аксирганда, йўталганда юзингизни рўмолча ёки тирсагингиз билан тўсинг.

  4. Одам кўп тўпланадиган жойларга бормасликка ҳаракат қилинг. Шамоллаш ва грипп аломатлари бор одамларга яқинлашманг.

  5. Иситма – янги турдаги зотилжамнинг энг асосий ва биринчи белгиларидан бири. Иситмангиз бўлса, уйдан чиқманг.

  6. Иситма, йўтал, нафас олиш қийинлашиши каби белгилар намоён бўлса, шифокор ҳузурига борманг, аммо кечиктирмасдан тиббий ёрдамга телефон орқали мурожаат қилинг. Хоналарни тез-тез шамоллатиб туринг.

  7. Коронавирусга оид сўнгги расмий хабарларни @коронавирусинфоуз дан воқиф бўлиб туринг.

Айниқса кекса ёшли, сурункали касалликлари бор инсонлар ўзларини авайлашлари лозим.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech