- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Касалхона барпо этилиши учун қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар тўлиқ қувват билан ишламоқда
Касалхона барпо этилиши учун қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар тўлиқ қувват билан ишламоқда
Бутун дунёда коронавирус инфекциясига қарши кураш давом этмоқда. Мамлакатимизда ҳам ҳукуматимиз томонидан коронавирусдан сақланиш, инфекцияни кенг тарқалишини олдини олиш, касалланганларни соғлигини тиклаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятида замонавий, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қисқа фурсатда ихтисослаштирилган касалхоналар қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Касалхона ва карантин зоналари вилоятнинг Зангиота ва Юқори Чирчиқ туманларида қад ростламоқда. Касалхона биносининг лойиҳасини мутахассислар 3 кунда ишлаб чиқишган. Маълумотларга кўра, иккита катта клиника Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, босқичма босқич қуриб битказилади.
Қисқа фурсатда замонавий, жаҳон андозаларига тўла жавоб берадиган касалхонани барпо этиш учун қурилиш жараёни 24 соат давом этмоқда. Бунёдкорлик ишларига «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси масъуллигида сендвич панель, сантех керамика, иссиқлик сақловчи материал, цемент каби қурилиш материаллари маҳаллий корхоналар томонидан ўз вақтида етказиб берилмоқда. Уюшма томонидан асосий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг хавфсизликка риоя этган ҳолда тўлиқ қувват билан ишлаши йўлга қўйилган.
Мақсад мақсад пандемияни ҳамжихатликда енгиш, ҳалқимиз оссойишталигини таъминлаш.
#уйдақолинг