- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Махсус касалхона барпо этилишида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналар муносиб иштирок этишмоқда
Махсус касалхона барпо этилишида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси таркибидаги корхоналар муносиб иштирок этишмоқда
Бутун дунёда коронавирус инфекциясига қарши кураш давом этмоқда. Мамлакатимизда ҳам ҳукуматимиз томонидан коронавирусдан сақланиш, инфекцияни кенг тарқалишиини олдини олиш, касалланганларни соғлигини тиклаш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятида замонавий, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қисқа фурсатда ихтисослаштирилган касалхоналар қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Бунёдкорлик ишларини ўз вақтида сифатли амалга оширилиши учун «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, «Оҳангаронсемент» АЖ, «Бекободсемент» АЖ, «Қизилқумсемент» АЖ лари томонидан қурилиш майдонларига узлуксиз, пешма-пеш цемент маҳсулоти юклаб жўнатилмоқда. Хусусан, шу кунгача 11 минг тоннадан зиёд цемент маҳсулотлари юклаб жўнатилди. Ушбу замонавий касалхоналарнинг тез фурсатда бунёд этилишини инобатга оладиган бўлсак, қурилиш жараёнида енгил конструкциялар, сендвич панеллардан кенг фойдаланилаяпти. Шу боис ушбу қурилиш материаллари билан ҳам таъминланмоқда. Эътиборлиси, қурилишда ишлатилаётган барча маҳсулотлар маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилмоқда.
Шу кунларда, уюшма томонидан хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда, марказлашган манбаалар хисобидан барпо этилаётган объектлар қурилиши учун асосий қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тўлиқ қувват билан ишлаши йўлга қўйилган.
Мақсад пандемияни ҳамжихатликда енгиш, ҳалқимиз оссойишталигини таъминлаш.