“Турон Эсо Семент Гроуп” МЧЖ коронавирусга қарши кураш доирасида 150 миллион сўмлик хайрия ишларини амалга оширди


Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кескин курашилаётган бир паллада «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси корхоналари томонидан кўплаб ҳайрия ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида жойлашган “Турон Эсо Семент Гроуп” масъулияти чекланган жамияти томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида кўплаб хайрия ишларини амалга оширилмоқда.

Жумладан, корхона томонидан “Деҳқон бозори” МЧЖга 50 миллион сўмлик картошка маҳсулоти келтирилиб, аҳолига етказиб берилишида катта амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, СОВИД-19 га қарши курашда аҳолига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 100 миллион сўм маблағни беғараз ўтказиб берилди.

Бундай саҳоватпеша корхоналар, тадбиркорлар соҳада талайгина, улар ҳам ўзбек халқига хос бўлган ҳамжиҳатлик ва саховатпешалик билан коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида беғараз ҳамда беминнат ёрдамларини аямаётганликлари қувонарли ҳол, албатта.

Шу ўринда, синовли кунларда халқимизга камарбаста бўлиб, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келаётган ана шундай хайрихоҳлар ва ҳомийларга «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамда хайрияларни қабул қилган фуқароларимиз номидан чуқур миннатдорчилик изҳор этамиз.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech