Саноат корхоналари фаолияти янада кенгайтирилади, тадбиркорларга кўмак берилади


Короновирус пандемияси оқибатларини юмшатишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5969 ва ПФ-5978-сонли фармонлари ижросини таъминлаш бўйича қурилиш материаллари саноатида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан ҳудудларда йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ишсизлик ва камбағалликни олдини олиш ва мамлакат иқтисодиётининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида саноат корхоналар фаолияти тўхтатилмади.

Жумладан, «Кварс» АЖ «Қизилқумсемент» АЖ, «Бекободсемент» АЖ, «Охангаронсемент» АЖ, «Қувасойсемент» АЖ, “Кнауф гипс Бухоро” МЧЖ каби корхоналар карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ишлаб чиқаришни давом эттиришмоқда. Барча ишчи-ходимлар тиббий ҳимоя ниқоблари билан таъминланган бўлиб, уларнинг тана ҳарорати мунатазам назорат қилиб бориляпти.

Эътиборли яна бир жиҳат, карантин вақтида тармоқ корхоналаридаги мавжуд қувватлар, печлар, тегирмонлар ишлаб чиқариш ҳажми камайтирилмаган ҳолда таъмирдан чиқарилди.

Карантин даврида цемент заводларида ярим тайёр маҳсулот цемент клинкерини ишлаб чиқариш кўпайтирилди. Шунингдек, қурилиш ойнаси ва керамик плитка ишлаб чиқарувчи корхоналар янги қурилиш мавсуми учун тайёр маҳсулотлар захирасини яратишди. Бугунги кунда амалга оширилаётган қурилиш ишларида мазкур маҳсулотларга бўлган талаб ҳам янада ортмоқда.

Энг муҳими, карантин пайтида Хукумат комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрация кўмагида Пандемия оқибатларини юмшатиш мақсадида:

  1. тармоқ корхоналарнинг кредитларини тўлаш муддатлари узайтирилди;

  2. корхоналарга айланма маблағ учун кредитлар ажратилди;

  3. инвестиция лойиҳаларини ишга туширишни жадаллаштириш мақсадида хориждан келтирилган ускуналарни ўрнатиш учун хорижий мутахассислар чартер рейслар билан республикага олиб келинди; (юқоридаги тадбирлар бугунги кунда хам давом эттирилмоқда);

  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 3 апрелдаги ПФ-5978-сонли фармонига асосан 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, юридик шахслар томонидан газ ва электр энергияси бўйича олдиндан ҳақ тўлаш тўғрисидаги талаб 30 фоизгача пасайтирилди.

Давлатимиз томомнидан яратилган бундай имкониятлар тадбиркорларга ўз фаолиятлари янада ривожлантириш, иқтисодий муаммоларга дуч келмаслигида қўшимча кўмак бўлмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағларидан ижтимоий объектлар, жумладан, соғлиқни сақлаш муассасаларини қурилиши, ипотека бозорида уй-жойларни қурилишини рағбатлантиришга қаратилган янги механизмларни яратилаётганлиги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни молиявий аҳволини янада яхшилаши учун қўшимча имконият бўлмоқда.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech