Табиий тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш буйича йирик кластер ташкил этилади


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12-13 март кунлари Навоий вилоятига ташрифи давомида Ўзмиллийбанк ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси биргаликда Ғозғон шаҳарчасида табиий тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича йирик кластерни ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича топшириқ берилган эди.tabiiy toshlar

Ушбу топширик ижросини таъминлаш максадида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан «Узбуилдинвест» МЧЖ ва Ўзмиллийбанк томонидан “НБУ Газган Инвест” МЧЖ махсус инвестицион компаниялари ташкил этилди хамда Европа («Рафайзенбанк», «Коммерсбанк», «Ландесбанк») ва Хитой (ГБРК) банкларининг кредит линиялари жалб қилинди.

Замонавий кластерни ташкил этишнинг биринчи босқичи доирасида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Ўзмиллийбанк (“НБУ Газган Инвест” МЧЖ) ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида умумий қиймати 52 млн. доллар бўлган 14 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, ушбу лойиҳалар 2020 йил якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 850 та янги иш ўринлари яратилади.

.1.jpg


Тошни қайта ишлаш кластерининг асосий корхонаси «Мармаробод» МЧЖ ҳудудида майдони 11000 kv.m. (100м114м) бўлган бино темир конструкция асосида қурилди. Бундан ташқари маҳаллий тадбиркорлар билан ушбу йўналишда инвестиция лойиҳалари ташкил қилиш мақсадида 0,5 га ер майдонида 10 та (2048) биноларининг қурилиш ишлари давом этмоқда. Қурилиш ишларини якунлаш 2020 йил май ойига белгиланган.

tabiiy toshlar

Ҳозирги кунда «Мармаробод» МЧЖга тегишли 2 та Пашшот ва Паргат конларида ушбу янги ускуналар ёрдамида гранит тошларни тросс-каната усулида қазиш ишлари бошлаб юборилган. Шу кунгача 12 000 куб метр гранит тошлари казиб олинди. Замонавий кластерни ташкил этиш учун сўнгги русумдаги ускуналар Хитой давлатидан келтирилди. Унинг йиллик қуввати 70 минг куб тош қазиб олиш ва 1,2 млн метр кв тошни қайта ишлашга мўлжалланган. Ускуналар ҳам завод ичида монтаж қилинмокда. Ушбу ишларга Хитой давлатидан малакали мутахассислар (муҳандис-4 та) жалб қилинган бўлиб, маҳаллий мутахассисларга мавжуд ускуналардан оқилона фойдаланиш, айниқса, тошларни замонавий қазиш усуллари ўргатилмоқда.

«Мармаробод» МЧЖ конларидан кунига 200 куб, ойига 6000 куб, йилига 72 000 куб тош казиб олиш режалаштирилган.

Корхона ҳудудидаги умумий майдони 11000 kv.m. (100м*114м) бўлган асосий бино ва яна 10 та лойиҳа бинолари курилишига “НБУ Газган Инвест” МЧЖ томонидан жами 65 млрд сўм маблағлар инвестиция килинди. Қурилиш ишлари жорий йилнинг май ойида ниҳоясига етказилади.

tabiiy toshlar

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech