Йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади


Республикада охирги 3,5 йилда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, вилоят ҳокимлиги ва тижорат банклари билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар туфайли бугунги кунда керамик плитка, гипсокартон, шифер, цемент, оҳак, базальт арматураси, темир-бетон маҳсулотлари, безакли ойна, деворбоп ва норуда материаллар каби асосий турдаги қурилиш материаллари бўйича ички талабни тўлиқ қоплаш ва экспортга ушбу маҳсулотларни сотиш имконига эга бўлган ишлаб чиқариш қувватлари яратилган. Асосий турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда маҳаллий хом ашёлардан кенг фойдаланилаётганлиги ва энергия тежамкор технологиялар ҳисобига қурилиш материаллари таннархининг барқарорлиги таъминланмоқда.

Короновирус пандемияси таъсирига қарамасдан, жорий йилнинг 1 чорагида 3,2 трлн сўмлик (2019 йилнинг 1 чорагига нисбатан 80 млрд сўмга кўп), уюшма бўйича 1,09 трлн.сўмни (147 млрд. сўмга кўп) маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Соҳа бўйича жорий йилда 42,8 млн долларлик экспорт амалга оширилди. Бу ўтган йилга нисбатан 4,6 бараварга кўп дегани. Инвестиция дастури юзасидан эса 94 лойиҳа бўйича жами 217,8 млн, шундан 196,6 млн. доллари хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига ўзлаштирилган бўлса, уюшма бўйича 17 та лойиҳа юзасидан жами 39,1 млн. доллар ўзлаштирилди. «Охангаронсемент» АЖдаги янги цемент заводининг қурилиш ишларига 30 млн доллардан ортиқ инвестициянинг ўзлаштирилиши «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бўйича режанинг ортиғи билан бажарилишини таъминлади. Шунингдек, Ҳудудларни комплекс ривожлантириш дастурлари доирасида 1 339 та лойиҳалар бўйича 2,5 трлн сўмлик инвестиция ўзлаштирилди.

Таъкидлаш жоизки, апрель ойида 1,2 млн тонна цемент, 1,3 mln.kv.m қурилиш ойнаси, 4 mln.kv.m гипсокартон, 140 минг ўрам обой ишлаб чиқариш эвазига маҳсулот ишлаб чиқариш 1,2 трлн сўмни ташкил этади. Айни пайтда керамик плиталар ишлаб чиқариш ҳажмини 18 миллион квадрат метрга етказиш бўйича янги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жорий йил якунига қадар эса умумий қиймати 282,2 млн доллар бўлган 9 та лойиҳа ишга туширилади. Энг муҳими, уюшма томонидан И ярим йилликда 240,6 млрд.сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш режаси ҳам тўлиқ бажарилиши кутилмоқда.

Айни прайтда корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш материалларининг ҳажми ва техник параметрларини «сооператион.уз» электрон кооперация порталига жойлаштириш, доимий янгилаб бориш ҳамда ташкил қилинадиган ярмарка ва кўргазмалар орқали кооперация алоқаларини кенгайтириш чоралари кўрилмоқда. Ушбу порталда ишлаб чиқарувчилар ва харидорлар ўртасида тўғридан-тўғри шартномалар имзоланади. Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига порталда аъзо ташкилотлар томонидан маҳсулотлар сотиб етказиб беришга 97,5 млрд.сўмлик 161 та, турли маҳсулотлар сотиб олиш учун эса 12,4 млрд.сўмлик 415 та шартномалар имзоланган.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси давлатимиз раҳбари томонидан юклатилган вазифани тўла-тўкис амалга ошириши учун ҳудудларимизда имкониятлар етарли экани қувонарли. Улардан унумли фойдаланиш борасида уюшма салоҳияти ҳам етарли. Зеро, 2020 йилнинг июнь ойида Тошкент вилоятидаги «Истмайнинг» корхонасида 500 минг, “Эсотон шарқ” хорижий корхонасида 300 минг, «Алижон» корхонасида 100 минг куб метр газобетон блоклари, «Сурхонтаъмирбутлаш» жамиятида 45 минг куб метр қамишдан ДСП, Фарғонадаги «Экокерама»жамиятида 150 минг дона санфаянс, “Самарқанд Афросиёб Цемент” МЧЖда 560 минг тонна юқори маркали цемент ва Самарқанд “Согда Гранит Стонес” жамиятида 2,5 минг куб метр гранит мармар тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш каби лойиҳалар ишга туширилиб, 542 та халқаро стандартларни қабул қилиш ишлари ниҳоясига етказилади.

Бу эса юртимиздаги қурилиш материаллари бозорида маҳаллий маҳсулотларимиз улушининг сезиларли даражада ортишига хизмат қилади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech