- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Жиззах вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Ҳудудларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, соҳага инвесторларни кенг жалб қилган ҳолда йирик лойиҳаларни амалга ошириш, янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш орқали саноатнинг ушбу йўналишини янада ривожлантириш бўйича «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, вилоят ҳокимлиги ва тижорат банклари билан ҳамкорликда бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун ҳар томонлама қулай, табиий бойлик захираларига эга Жиззах вилоятида ҳам бу борада бир қанча ишлар йўлга қўйилган. 2020-2022 йиллар Инвестиция дастури доирасида вилоятда умумий қиймати 1 млрд 128 млн долларлик 8 та лойиҳа бўйича 2020 йилда вилоятда 354,4 млн доллар ўзлаштириш белгиланган, шу йилнинг ўзида умумий қиймати 243,0 млн долларлик 3 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган.
Хусусан, "Минг Юань Силу Индустрй СО Лтд" МЧЖ ХКда умумий қиймати 83 млн доллар ва йиллик қуввати 8 млн квадрат метр бўлган ультра юпқа ойна ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Натижада янги турдаги маҳсулот тайёрлаш билан бирга, қўшимча 100 иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, Зафаробод туманидаги йилига 1,2 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга "Ҳуахин Семент Жиззакҳ" МЧЖ ҚКнинг дастлабки босқичи ҳам 2020 йилда ишга туширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 150,0 млн долларни ташкил этилади. Корхона фойдаланишга топширилгач, 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Айни пайтда бу ерда ускуналарни созлаш ва электр тармоғини тортиш жараёни давом этмоқда.
Вилоятда 2021-2022 йилларда ҳам хорижий инвестиция ҳисобига бир қатор лойиҳалар амалга оширилади. Мазкур дастурга кўра, ҳудудда умумий қиймати 145 млн доллар бўлган, йилига 810 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга янги цемент заводи - «Экотсемент» МЧЖ барпо этилади. Ҳозирда янги цемент заводини қуриш ва Хитой давлатидан асбоб-ускуналар олиб келиш ишлари бошланган.
Шунингдек, вилоятда "УТД Ҳолдинг" МЧЖ ХК (йиллик қуввати 4 млн тонна) ва “Жиззах цемент" МЧЖ ҚК (йиллик қуввати 1,0 млн тонна) каби цемент заводлари ҳам барпо этилади.
Бундан ташқари, Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2020-2022 йилларда қўшимча равишда умумий қиймати 5 трлн 751 млрд сўмлик 54 та қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилиши ва 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Жумладан, Фориш туманида йилига 35 минг тонна базальт толасидан иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган "Басалт Воол" МЧЖ барпо этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 60,1 млн долларни ташкил этади.