Бухоро вилоятига шифер қопламалари ўз вақтида етказиб берилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу жорий йилнинг 27 апрель куни кучли шамол ва ёғингарчилик оқибатида юзага келган табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ...Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу жорий йилнинг 27 апрель куни кучли шамол ва ёғингарчилик оқибатида юзага келган табиий офат оқибатларини кўздан кечириш, зарур чора-тадбирларни белгилаш ҳамда аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш мақсадида Бухоро вилоятига ташриф буюрган эди.

Давлатимиз раҳбари Олот тумани марказида маҳаллий аҳоли вакиллари, фаоллар билан учрашувда турар жойлар ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берган эди.

Шундан келиб чиқиб, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси талофат етказилган ҳудудларга қурилиш материаллари хусусан, шифер қопламаларини тез фурсатда етказиб бериш бўйича бир қатор ишларни амалга оширмоқда. «Қизилқумсемент» АЖда уюшма томонидан ишчи гуруҳ шакллантирилган бўлиб, улар томонидан шифер ишлаб чиқариш, уларни ўз вақтида ортиш ва жўнатишни назорат қилиб борилмоқда.

«Қизилқумсемент» АЖда барча қурилиш материаллари каби шифер маҳсулотининг захираси яратилган. Шу боис тайёр маҳсулотлар тез фурсатда Бухоро вилоятига жўнатилмоқда. Шу кунгача, жами 105 минг 780 дона шифер Қоракўл ва Олот туманларига етказилган.

Маълумки, Бухоро вилояти ҳудудида 27 апрель куни жуда кучли шамол ва ёғингарчилик оқибатида вилоятда мавжуд ижтимоий соҳа, кўп қаватли уй-жой фонди, якка тартибдаги аҳоли хонадонлари, нотурар жой бинолари ҳамда маданий мерос объектларида бир қатор талофотлар етказилди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech