- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Қурилиш материаллари саноати соҳасига илм-фан ва инновацион технологиялар кенг жорий қилинмоқда
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳузуридаги Илмий-техникавий Кенгашига шу кунгача жами 31 та инновацион технологияларни жорий қилиш ва янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар келиб тушди. Жорий йилнинг 28 апрель куни инновацион технологияларни соҳага кенг жалб қилиш, энергия тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича олиб борилаётган илмий ишлар, тадқиқотлар юзасидан онлайн видеоконференция ўтказилди. Унга кўра, Кенгаш томонидан жами 19 та лойиҳалар илмий-техникавий муҳокамадан ўтказилган. Шунингдек, ҳозирги пайтда 7 турдаги инновацион қурилиш материалларини жорий этишга молиялаштирилиш тавсия этилган, ҳозирда ушбу инновацион лойиҳаларни молиялаштириш амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг март ойида Япониялик ҳамкорлар билан биргаликда инновацион хом ашё асосида том ёпма материалларининг янги, инсон саломатлиги учун мутлақо зарарсиз бўлган турини ишлаб чиқаришга жорий қилиш бўйича ишлар йўлга қўйилган. Эътиборлиси, асбест ўрнига куралон қўшимчасидан фойдаланиб асбестсиз шифер олиш бўйича «Қизилқумсемент» АЖнинг ишлаб чиқариш ускуналари негизида дастлабки тажриба-синов партияси муваффақиятли ўтказилди.
Яна бир эътиборга молик жиҳат, 20 тадан ортиқ илмий тадқиқот олий таълим муассасалари ҳамда бошқа қурилиш соҳасида фаолият олиб борувчи корхоналарининг 100 дан ортиқ янги турдаги юқори самарадор инновацион қурилиш материаллари орасидан энг инновацион, энергия самарали, энергия тежайдиган ва импорт ўрнини босувчи қурилиш материаллари ва технологияларидан 43 таси танлаб олиниб уюшма таркибидаги корхоналарга амалиётига жорий этиш учун тақдим этилди.
2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли қарорида илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари ҳамкорликда ишлаб чиқариш корхоналарининг таълим сифатини оширишдаги иштирокини кенгайтириш бўйича белгилаб берилган вазифаларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш мақсадида, биринчи босқичда Уюшма Тошкент архитектура-қурилиш институти (ТАҚИ) ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти (СамДАҚИ) билан ҳамкорликда йирик ишлаб чиқариш корхоналарида ўқув семинарлари ўтказилди.
2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб номланганлигидан келиб чиқиб, инновацион “таълим-фан-ишлаб чиқариш” тизими бўйича ҳамкорликнинг бир тури бўлган, яъни ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари олий таълим муассасалари билан ўзаро электрон тарзда уланиб мавжуд муаммоларни ҳамда соҳага даҳлдор онлайн вебинар дарсларини ташкил этишни йўлга қўйиш ҳамда бу жараёнда олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятли, кўп йиллик педагогик тажрибага эга бўлган ўқитувчилари иштирокини таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу онлайн вебинар дарсларни амалга оширилиши натижасида, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг мутахассислари ноқулай об-ҳаво шароитида узоқ манзилларга боришлари ҳамда ортиқча сарф харажатларнинг олди олинади, шунингдек жалб этилган тажрибали олимлар ўз асосий иш жойидан узилмаган ҳолда иштироки таъминланади.