- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ўз хиссасини қўшмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказган эди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига асос солинди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот замирида, энг аввало, инсон омили, юртдошларимиз манфаати ётганининг яна бир бор амалий исботи бўлди ушбу ташаббус. Бошқача айтганда, синовли кунларда мушкул аҳволда қолган оила ёки фуқароларни ўз муаммолари қуршовида ёлғиз ташлаб қўймасликка, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси қаерда бўлишидан қатъи назар, доимо давлатимиз ва жамиятимизнинг эътиборини ҳис қилиб туришини таъминлашга ундовчи ва мамлакатимиз бунга қодирлигини кўрсатувчи, яхши кунларда ҳам, бугунгидай оғир кунларда ҳам бутун халқимиз бир бўлиб, мураккаб аҳволда қолган ватандошимизнинг ёнида туришга чақирувчи хайрли ташаббус бўлди.
Шу боис «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, аъзо корхона ва ташкилотлар короновирус пандемияси вақтида ахолининг ижтимоий химояга мухтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қатор хайрия ишларини амалга оширишди. Хусусан, “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобига «Қизилқумсемент» АЖ, «Бекободсемент» АЖ, «Оҳангаронсемент» АЖ, «Қувасойсемент», «Кварс» АЖ ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Марказий аппарати томонидан 526,4 млн сўм маблағ беғараз ўтказилди. Шунингдек, “Жомбой яшил чироқлари” МЧЖ, “Турон Эсо Семент Гроуп” МЧЖ ва "ПEНГ ШEНГ" МЧЖ ҚК каби хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
Таъкидлаш керак, Сардобада сув тошқинидан азият чеккан аҳолига ёрдам бериш мақсадида уюшма томомнидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Табиий офатдан зарар кўрган ҳудудни қайта тиклаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини ўз вақтида етазиб бериш мақсадида ишчи гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган. Айни дамда «Кварс» АЖ томонидан 60 млн сўмлик қурилиш ойналари етказиб берилган. Шу билан бирга ҳудудлардаги соҳа корхоналар томонидан Сирдарё вилоятига қурилиш материаллари хайрия қилинмоқда.
Ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг муборак Рамазон ойида амалга оширилишида ҳам жуда катта маъно мужассам. Зеро, бу айёмда амалга ошириладиган эҳсон ва хайриялар манзилли бўлади албатта.