- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Обод бўлаётган Олот ва Қоракўл
Бухоро вилоятида жорий йилнинг 27 апрель куни кучли шамол ва ёғингарчилик оқибатида юзага келган табиий офат оқибатларини бартараф этиш, ундан зарар кўрган ахолига яқиндан ёрдам бериш мақсадида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, табий офатдан зарар кўрган турар жойлар ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, қисқа фурсатда вилоятнинг Олот ва Қоракўл туманлари обод қилинмоқда.
Барча табиий газ ва электр энергияси таъминоти, алоқа коммуникация тармоқлари қайта тикланяпти. Табиий офатдан зарар кўрган бино ва иншоотларда сўнгги таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Бундай хайрли ишларга «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳам ўз хиссасини қўшмоқда. Жумладан, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида сифатли амалга ошириш мақсадида тармоқ корхоналари томонидан қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб бериляпти.
Хусусан, 11 май холатига кўра, соҳа корхоналари томонидан 704 минг 110 дона шифер жўнатилган. Бундай хайрли ишларда «Қизилқумсемент» АЖдан ташқари Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган корхоналар ҳам жонбозлик кўрсатишяпти. Жумладан, шу кунгача «Ургуттекстилшифер» МЧЖ томонидан 182 минг 700, «Жомбойшифер» МЧЖдан эса 92 минг 400 дона шифер Бухоро вилоятига етказилган.
Шу билан бирга вилоятнинг табиий офатдан зара кўрган ҳудудларидаги қурилиш майдонлари қурилиш ойнаси, профнастил каби қурилиш материаллари билан таъминланмоқда. Натижада бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Яқин кунларда Бухоро вилоятининг Олот ва Қоракўл туманларидаги турар жойлар ва инфратузилма объектлари ўзгача қиёфа касб этади.
Мақсад шуки, халқимиз розилигини олиш ва уларни осуда ҳаёт кечиришини таъминлаш.