- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Илмий-техникавий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 6 май куни «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳузуридаги Илмий-техникавий кенгашнинг навбатдаги йиғилиши онлайн видеоконференция алоқаси шаклида ўтказилди. Йиғилишда бир қатор илмий лойиҳалар тақдим этилди.
Хусусан, “Янги авлод олигомер антипиренларини қўллаб ёғоч қурилиш материаллари ва буюмларининг оловбардошлигини ошириш ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқиш” (Ижрочи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси ФВВ Академияси, Академия кафедра мудири, t.f.d., проф. Нурқулов Файзулла Нурмуминович), “Маҳаллий хом-ашё асосида поливинилхлорид (ПВХ)дан буюмлар ишлаб чиқариш технологиясини яратиш ва уни ишлаб чиқаришни амалиётга жорий этиш” (Ижрочи ташкилот номи: «ЎзқурилишматериалЛИТИ» МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази, марказ катта илмий ходими, t.f.d., проф. Қодиров Абдусамиқ Абдувасикович) ва “Полиолефинлар ва ёғоч чиқиндилари асосида декоратив ёғоч-полимер композицион материаллар ишлаб чиқариш технологияси” (Ижрочи ташкилот номи: «ЎзқурилишматериалЛИТИ» МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази, марказ маркази катта илмий ходими k.f.d., профессор Маҳкамов Музаффар Абдуғаппорович) каби лойиҳалар Инновацион ривожланиш вазири раислигида илмий-техникавий муҳокамадан ўтказилди.
Маълумот учун, шу кунгача Илмий-техникавий кенгаш томонидан 7 турдаги инновацион қурилиш материалларини жорий этишга молиялаштирилиш тавсия этилган, ҳозирда ушбу инновацион лойиҳаларни молиялаштириш амалга оширилмоқда.
20 тадан ортиқ илмий тадқиқот олий таълим муассасалари ҳамда бошқа қурилиш соҳасида фаолият олиб борувчи корхоналарининг 100 дан ортиқ янги турдаги юқори самарадор инновацион қурилиш материаллари орасидан энг инновацион, энергия самарали, энергия тежайдиган ва импорт ўрнини босувчи қурилиш материаллари ва технологияларидан 43 таси танлаб олиниб уюшма таркибидаги корхоналарга амалиётига жорий этиш учун тақдим этилган.