Маҳаллий хом ашёдан ДСП плиталари ишлаб чиқарилади


«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан импорти юқори бўлган қурилиш материаллари ёки унинг муқобил вариантларини юртимизда ишлаб чиқариш бўйича бир қатор лойиҳалар амалга ошириляпти. Хусусан, йилдан-йилга талаб даражаси ортиб бораётган ёғоч-қириндили плиталар (ДСП) ҳамда уларнинг муқобил турларини тайёрлаш бўйича янги корхоналар ташкил этилмоқда.

Айни пайда Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Бухоро, Сирдарё ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 475 минг куб метр ДСП ишлаб чиқаришга мўлжалланган 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Натижада 2020 йилда 275 минг куб метр ва 2021 йилда эса 200 минг куб метр ДСП ишлаб чиқариш янги қувватлари фойдаланишга топширилади.


DSP ishlab chiqarish

Хусусан, жорий йилда Сурхондарё вилоятида умумий йиллик қуввати 195 минг куб метр бўлган 2 та лойиҳа амалга оширилади. Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида эса “Мўйноқ ЛДСП” МЧЖ томонидан умумий қиймати 8 млн. АҚШ доллари ҳисобига қамишдан ДСП ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Натижада, мазкур корхонада йилига 50 минг куб метр ДСП ишлаб чиқарилади ва 200 та доимий ва 500 та мавсумий иш ўринлари яратилади. Ҳозирда бу ерда қурилиш-монтаж ишлари олиб бориляпти.

Шунингдек, Бухоро ва Сирдарё вилоятларида ҳам ДСПнинг муқобил турлари ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар устида ишлар олиб бориляпти. Эътиборлиси, юқоридаги лойиҳаларнинг аксарияти қамишдан ДСП плиталари ишлаб чиқариш бўйича изланишлар олиб боришяпти.


DSP ishlab chiqarish

Айни пайтда, ДСП ишлаб чиқариш бўйича 5 та корхона ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, уларнинг йиллик қуввати 100 минг куб метрни ташкил этади. Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида "Сифат Инвест Компанияси" МЧЖ, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида “Термиз Таъминот” МЧЖ ва Сирдарё туманида жойлашган «Файз» МЧЖ қўшма корхоналари қамиш ва ғўзапоядан ДСП ишлаб чиқариш йўлга қўйилган бўлса, Навоий вилоятида жойлашган “Зҳонг Тиан” ХК МЧЖ, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманидаги “Яйпан водий ламинати” МЧЖ эса терак ва бошқа ёғоч қипиқларидан ана шундай маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech