- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Сирдарёда газобетон маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик завод ишга туширилмоқда
Сирдарё вилоятидаги “МEТАЛ БEТОН САНОАТ” МЧЖ бугунги кунда «НАНО» бренди остида 32 турдаги қуруқ қурилиш қоришмалари ва 10 турдаги эмульсия маҳсулотларини ишлаб чиқармоқда.
Корхона 1 гектар майдонда жойлашган бўлиб, Туркия ва Италия давлатларининг ОСК компанияси ишлаб чиқарган энг сўнгги замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 300 минг тоннага тенг.
Корхона ишга туширилиши натижасида 30га яқин киши иш билан таъминланган. Барча маҳсулотлар Европа стандартлари ва Ўз ДСт ИСО 9001:2015 сертификатига асосан сифат менежменти остида ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда корхона қуруқ қурилиш қоришмалари ва эмульсия маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи корхона ҳисобланади.
Маҳсулотлар республикамизнинг барча ҳудудларига етказиб берилмоқда. Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон каби қўшни давлатларга экспорт қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Корхонанинг йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 36 млрд. сўмни ташкил қилиб, шундан 18 млрд. сўмлик маҳсулотни экспортга юналтириш мўлжалланган.
Таъкидлаш жоизки, «НАНО» маҳсулотларининг сифат даражаси қурувчи ташкилотлар, мутахассислар ва оддий истеъмолчилар томонидан доимий равишда юқори баҳоланиб, эътироф этиб келинмоқда.
Шунингдек, ушбу заводга туташ ҳудудда, 5 гектар ер майдонида яна бир корхона - “ЭУРАЦИА ГАЗ БEТОН” МЧЖ томонидан йирик лойиҳа - газбетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводи ҳам қурилмоқда. Мазкур лойиҳа бўйича Нидерландиянинг АИРСРEТE СЙСТEМС B.V. компанияси билан 15 млн. 400 минг евро қийматидаги шартнома имзоланган. Лойиҳани амалга ошириш учун АТБ «Микрокредитбанк» билан тузилган шартномага асосан, лойиҳани молиялаштириш учун келишувга эришилган бўлиб, лойиҳанинг 30 фоизи миқдоридаги кредит маблағлари Нидерландиянинг АИРСРEТE СЙСТEМС B.V. компаниясига ўтказиб берилган.
Ташкил этилаётган завод йилига 450 минг метр куб газобетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши, шунингдек 100га яқин янги доимий иш ўринлари яратилиши мўлжалланган. Лойиҳани 2021 йил март ойида ишга туширилиши белгиланган бўлсада, ишларни жадаллаштириш ҳисобига 2020 йилнинг ноябрь ойида маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилган.
Заводнинг ишга тушиши Сирдарё вилоятининг иқтисодиёти ва қурилиш соҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бу ўз навбатида кўп қаватли уй-жойларни барпо этишда бошқа қурилиш материалларига нисбатан бино вазни енгиллигини таъминлаб, ортиқча оғирликнинг олдини олади.
Келгусида, “ЭУРАЦИА ГАЗ БEТОН” МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган газобетон маҳсулотлари ички бозорни таъминлаш билан бир қаторда, хорижий қўшни давлатларга экспорт қилиш ҳам режалаштирилган.