Сардобага қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб берилмоқда


Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳудудидаги «Сардоба» сув омбори дамбасида юзага келган тошқин оқибатларини бартараф этиш, ундан зарар кўрган аҳолига яқиндан ёрдам бериш мақсадида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, табий офатдан зарар кўрган турар жойлар ва инфратузилма объектларини таъмирлаш, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, қисқа фурсатда Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари обод қилинмоқда.

Sardoba

Ҳозирда ҳудудларда табиий газ ва электр энергияси таъминоти, алоқа коммуникация тармоқлари қайта тикланяпти. Табиий офатдан зарар кўрган бино ва иншоотларда таъмирлаш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Маълумотларга кўра, тошқин оқибатида 3 та тумандаги 1 834 та уйлар таъмирланади ва уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 66 та, 2 640 та хонадонли кўп қаватли турар жой биноларини қурилади.

Sardoba

Бундай хайрли ишларга «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳам ўз хиссасини қўшмоқда. Жумладан, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида сифатли амалга ошириш мақсадида тармоқ корхоналари томонидан қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб бериляпти.

Асосий қурилиш материалларидан бири ҳисобланган цемент маҳсулотини етказиб бериш учун «Қизилқумсемент» АЖ, «Бекободсемент» АЖ ҳамда “Олмалиқ ТМК” АЖ (Жиззах цемент)ларда зарур заҳиралар шакллантирилди. Бошқа турдаги қурилиш материалларининг етказиб берилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг “Ягона буюртмачи хизмати” ИКлари, пудрат ташкилотлари ва ишлаб чиқарувчиларнинг икки томонлама шартномалар асосида амалга ошириляпти.

Sardoba

Бугунги кунга қадар, талофат кўрган уй-жойларни таъмирлаш учун 3,1 минг тонна цемент, 500 кв. метр қурилиш ойнаси, 1,39 минг тонна оҳак, 2,2 минг куб. метр тахта, 2,1 минг кв. метр ДСП, 6,0 тонна лоқ-бўёқ, 176 минг дона ғишт, 20,1 минг дона шлакаблок, 9,1 минг куб. метр қум, 9,2 минг куб. метр щэбен етказиб берилди. Шунингдек, 62,9 минг кв. метр профнастил, 8,82 тонна мих, 60,4 тонна арматура, 18,5 минг кв. метр гипсокартон, 373,0 тонна қуруқ қурилиш пардозлаш аралашмалари, 40,0 куб. метр тайёр бетон аралашмаси, 233 дона эшик, 0,9 тонна саморез ва 6000 п/метр алюмин профеллари каби қурилиш материаллари олиб келинди.


Sardoba


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech