Ўзбекистон-Туркия: ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланади


«Ўзсаноатқурлишматериаллари» уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4627-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси кўмагида “Эсзасıбаşı Ҳолдинг” компаниясининг инвестициялар бўйича директори Меҳмет Мерсан бошчилигидаги ишбилармон доира вакиллари билан онлайн мулоқот ўтказилди.

Унда Ўзбекистонда керамик плитка ва санитар керамика воситалари ишлаб чикариш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, қурилиш материаллари саноатида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида ҳам фикрлар билдирилди.

Видео мулоқот давомида мутахассислар томонидан турк компанияси вакилларига Ўзбекистондаги керамик плитка ва санитар керамика воситалари ишлаб чикариш ҳолати, истиқболлари, мавжуд хом ашё ресурслари ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Шунингдек, мамлакатимизда хорижий инвесторларга берилган имтиёзлар, қулайликлар тўғрисида ҳам айтиб ўтилди.

Онлайн музокаралар якуни бўйича келгусида Туркиянинг “Эсзасıбаşı Ҳолдинг” компанияси ва «Ўзсаноатқурлишматериаллари» уюшмаси ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Маълумот учун: “Эсзасıбаşı Ҳолдинг” компанияси 1942 йилда ташкил этилган бўлиб, ўзида 41 та компанияни бирлаштиради. Холдингда 12 500 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилади. Компания формацевтика, қурилиш материаллари, хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Туркияда етакчи ҳисобланади. Маълумотларга кўра, 2017 йилда компаниянинг пул айланмаси 11,6 млрд долларни ташкил этган.


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech