- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Андижон вилоятида қурилиш материаллари бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Мамлакатимизда қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш мақсадида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси вилоят ҳокимликлари, тижорат банклари билан ҳамкорликда кўплаб инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, Андижон вилоятида 2020-2022 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича бўйича умумий қимайти 2 трлн. 821 млрд. 771 млн сўм бўлган 74 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилади. Эътиборлиси, ушбу лойиҳаларга 82,9 млн доллар ортиқ хорижий инвестиция йўналтирилади. Инвестиция лойиҳалари амалга оширилгач вилоятда йилига 2 трлн 127 млрд 835 млн сўмлик қурилиш материллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Энг муҳими 2 844 та янги иш ўринлари яратилади.
Қурилиш материаллари саноати бўйича аксарият инвестиция лойиҳалари Хўжаобод, Қўрғонтепа, Булоқбоши, Андижон, Марҳамат, Андижон шаҳрида амалга оширилади. Хусусан, 2020-2022 йилларда ҳудудда 2 та "Раш милк" МЧЖ (йиллик ишлаб чиқариш қуввати 3,0 млн тонна) ва "Ишончли посбон текстиль" МЧЖ (йиллик қуввати 1,0 млн тонна) цемент заводи барпо этилади. Бўз туманида "Сунлигҳт Со ЛТД" МЧЖ ҚК томонидан эса шишани қайта ишла натижасида шиша тола ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Вилоятда гипсокартонга бўлган талабни юқорилиги боис, ушбу қурилиш материалини ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳудудда "Сулаймон курилиш инвест" МЧЖ, "Мархамат 112" МЧЖ ҳамда “Жсм повер траде” МЧЖ лари томонидан гипсокартон ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Олтинкўл туманида “Паралон импекс” МЧЖ томонидан Сендвич панеллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхона ишга туширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 16 млрд 257 млн сўмни ташкил, бу ерда йилига 100 минг кв.м маҳсулот ишлаб чиқарилади.
Энергия тежамкор қурилиш материали газобетон блокларини тайёрлаш бўйича Пахтаобод ва Булоқбоши туманларида янги корхоналар барпо этилади. Вилоятда шунингдек, 2020-2022 йилларда ойнани қайта ишлашни ташкил этиш , декоратив панеллар, темир-бетон буюмлари, шағал тош ва ювилган қум, оҳак махсулоти, сендвич панеллар ишлаб чиқариш каби корхоналар фаолияти йўлга қўйилади.