- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги Қарори лойиҳаси
“Қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Мамлакатимизда қурилиш саноатини янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни изчил давом эттириш, ички бозорни маҳаллий қурилиш материаллари билан тўлдириш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича барча имкониятлардан унумли фойдаланиш, 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да белгилаб берилган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш мақсадида бир қатор вазифалар белгиланган. Қарорга лойиҳасига кўра:
-
тадбиркорларга маслаҳат-сервис ва техник кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш;
-
ички бозор талабини маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига тўлиқ таъминлаш ҳамда импорт ҳажмини оптималлаштириш;
-
жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, замонавий кўп қаватли бино-иншоотларни қуриш масалаларини ҳал этиш учун талаб этиладиган янги инновацион қурилиш материалларини ўзлаштириш ҳамда юқори қўшилган қийматли рақобатбардош қурилиш материаллари экспорти ҳажмини оширишни рағбатлантириш;
-
энергия тежамкор ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ва экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
-
янги композит материаллар ва инновацион кимё технологиялари асосида қурилиш материалларига оид илмий-тадқиқот ва синов ишларини амалга оширадиган замонавий лабораториянинг моддий-техник базасини яратиш ва масофадан туриб қурилиш объектларида бетон маҳсулотларининг сифатини аниқлашнинг янги инновацион тизимини Тошкент ва Самарқанд вилоятларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида эксперимент тарзида амалга ошириш;
-
тармоқда экологик назоратни янада кучайтириш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, қарор лойиҳасида қурилиш кластерларини ташкил этиш, унда автоклав усулида газобетон, пенобетон ва бошқа турдаги замонавий энергия тежамкор арзон қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, қурилиш кластерларига шаҳар ва қишлоқ жойларида намунавий типдаги арзон уй-жойлар қурилиши дастурлари доирасида уй-жойлар қуриш учун ер майдонларини ажратиш, мазкур дастурларни молиялаштираётган тижорат банклари томонидан қурилиш кластерларига қулай шартларда узоқ муддатли имтиёзли кредитлар берилиши таклиф этилмоқда. Ҳозирда қарор лойиҳаси мутасадди вазирлик ва идоралар билан ўрнатилган тартибда келишилмоқда.