- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Фарғона вилоятида қалбаки цемент фурушлар аниқланди
Жорий йилнинг 20 май куни Фарғона вилояти Фурқат тумани Ингичка қишлоғида яширин цемент цехи аниқланди. Бу ерда қўштирноқ ичидаги тадбикорлар “Турон Эсо Семент” бренди туширилган қопларни ноқонуний йўллар билан ясаттириб, бу қопларга сифатсиз, арзон ва ҳеч қандай синов текширув натижаларига эга бўлмаган цемент маҳсулотларини қўлбола усулда қоплаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ва “Турон Эсо Семент” МЧЖнинг ички хавфсиз ходимлари томонидан ўтказилган рейд натижасида сохта «тадбиркорлар» қўлга олинди.
Ҳозирда воқеа юзасидан сохта тадбиркорларга нисбатан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жиноят жазосиз қолмайди албатта.
Азиз ҳамюртлар қурилиш материаллари харид қилаётганда қалбаки маҳсулотлардан эҳтиёт бўлинг!