Камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринлари яратишга алоҳида эътибор берилмоқда


Пандемия шароитида энг фаровон давлатларда ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш катта муаммо бўлиб қолмоқда. Мамлакатимизда ҳам ишсизлар сони карантин пайтида бир мунча ошди. Шу боис аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш давлатимиз сиёсатининг энг асосий устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган. Бу борада комлекс ва ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, вазирлик, ҳокимликлар, идора ва ташкилотлар вазифалари белгилаб берилган.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борада бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Республикамизнинг барча ҳудудларида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида кўплаб лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этиляпти. Нафақат вилоят ва туман марказларида балки энг олис қишлоғу овулларда ҳам қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган янги корхоналар фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, 2020 йилда 1 млрд. 525,3 млн долларлик 761 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши режалаштирилган. Шунингдек, 13,5 трлн сўмлик қўшимча қувватлар ишга туширилиши белгиланган. Бунинг натижасида 14 минг яқин янги иш ўринлари яратилади.

Жорий йилда йирик инвестиция лойиҳалари республиканинг Навоий, Тошкент, Самарқанд Фарғона, Сурҳондарё, Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади. Энг кўп иш ўринлари «Оҳангаронсемент» АЖ (400 та иш ўрни), "Евро Глобал Инвест" ШК (350 та иш ўрни), «Кварс» АЖ (280 та иш ўрни), "Сурхон КСП Гранд" МЧЖ ҚК (150 та иш ўрни), "Муйнак ЛДСП" МЧЖ (150 та иш ўрни), “АНГРEН ИНСУЛАТИОН” МЧЖ ҚК (300 та иш ўрни), «Мармаробод» МЧЖ (400 та иш ўрни) ларида яратилади.

Шунингдек, ҳудудий инвестиция лойиҳалар дастурини амалга оширишда ҳам барча вилоят ва туманларда яратиладиган янги иш ўринларига алоҳида эътибор қаратилган. Мақсад соҳани ривожлантириш асносида аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришдир.

Маълумотларга кўра, 2019 йилда қурилиш материаллари саноатида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида жами 13 минг та янги иш ўринлари ташкил этилган. Энг кўп иш ўринлари Тошкент, Сурхондарё, Жиззах, Навоий ва Наманган вилоятларида яратилган эди.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech