«Коронавирус»дан сақланинг!


«Коронавирус» инфекцияси бутун Жаҳонда кун сайин кенг тарқалиб бормоқда.

2020 йил 5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3965 (+26) нафарни ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Айни пайтда республикада 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ҳозирда мамлакатда 862 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарларнинг эпидемиологик тоифаларининг рўйхатини янгилади.

4 июнь куни эълон қилинган рўйхатда 2 июнь кунги ҳолат бўйича маълумот берилган.

Унга кўра, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларининг барча туман ва шаҳарлари «яшил» ҳудуд сифатида қолмоқда.

Республика бўйича бундан аввалги рўйхат 30 май куни эълон қилинган эди. Унда Сирдарё ва Бухоро вилоятларининг ҳам барча ҳудудлари «яшил» тоифага киритилганди.

Аммо 1 июнь куни Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан бир кишида коронавирус аниқлангани маълум қилинган, 2-4 июнь кунлари Сирдарё вилоятидан карантинга олинган тўрт фуқарога СОВИД-19 ташхиси қўйилганди. Эндиликда вилоятнинг Сардоба тумани «қизил» тоифага ўтказилган.

Шунингдек, Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани, Навоий вилоятининг Хатирчи ва Конимех туманлари, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳам эпидемиологик хавф юқори ҳудуд сифатида қайд этилди.

2 июнь ҳолатига ҳудудлар тоифалари:

Тошкент шаҳри

«Сариқ» ҳудуд: Бектемир тумани, Мирзо Улуғбек тумани, Миробод тумани, Олмазор тумани, Сергели тумани, Учтепа тумани, Яшнобод тумани, Чилонзор тумани, Шайхонтоҳур тумани, Юнусобод тумани, Яккасарой тумани

Тошкент вилояти

«Қизил» ҳудуд: Бекобод шаҳри, Зангиота тумани, Қибрай тумани, Паркент тумани, Янгийўл тумани, Тошкент тумани, Юқори Чирчиқ тумани

«Сариқ» ҳудуд: Ангрен шаҳри, Чирчиқ шаҳри, Нурафшон шаҳри, Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани, Бекобод тумани, Бўка тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани

«Яшил» ҳудуд: Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ тумани, Пискент тумани

Қорақалпоғистон Республикаси

«Қизил» ҳудуд: Қўнғирот тумани

«Сариқ» ҳудуд: Нукус шаҳри

«Яшил» ҳудуд: Амударё тумани, Беруний тумани, Қанликўл тумани, Қораўзак тумани, Кегейли тумани, Мўйноқ тумани,Нукус тумани, Тўрткўл тумани, Хўжайли тумани, Чимбой тумани, Шуманай тумани, Элликқала тумани, Тахиатош тумани, Тахтакўпир тумани, Бўзатов тумани

Андижон вилояти

«Сариқ» ҳудуд: Андижон шаҳри, Балиқчи тумани, Избоскан тумани

«Яшил» ҳудуд: Хонобод шаҳри, Бўз тумани, Булоқбоши тумани, Қўрғонтепа тумани, Марҳамат тумани, Улуғнор тумани, Хўжаобод тумани, Жалақудуқ тумани, Шаҳрихон тумани, Олтинкўл тумани, Пахтаобод тумани, Асака тумани, Андижон тумани

Бухоро вилояти

«Қизил» ҳудуд: Шофиркон тумани

«Сариқ» ҳудуд: Ғиждувон тумани, Қоракўл тумани, Бухоро шаҳри.

«Яшил» ҳудуд: Когон шаҳри, Бухоро тумани, Вобкент тумани, Когон тумани, Қоровулбозор тумани, Пешку тумани, Ромитан тумани, Жондор тумани, Олот тумани

Жиззах вилояти

«Яшил» ҳудуд: Жиззах шаҳри, Арнасой тумани, Бахмал тумани, Ғаллаорол тумани, Шароф Рашидов тумани, Дўстлик тумани, Зомин тумани, Зарбдор тумани, Зафаробод тумани, Мирзачўл тумани, Пахтакор тумани, Фориш тумани, Янгиобод тумани

Қашқадарё вилояти

«Яшил» ҳудуд: Қарши шаҳри, Шаҳрисабз шаҳри, Деҳқонобод тумани, Қамаши тумани, Қарши тумани, Косон тумани, Касби тумани, Китоб тумани, Миришкор тумани, Мубопак тумани, Нишон тумани, Чироқчи тумани, Шаҳрисабз тумани, Ғузор тумани, Яккабоғ тумани

Навоий вилояти

«Қизил» ҳудуд: Запафшон шаҳри, Хатирчи тумани, Конимех тумани

«Яшил» ҳудуд: Кармана тумани, Қизилтепа тумани, Навбаҳор тумани, Нурота тумани, Томди тумани, Навоий шаҳри, Учқудуқ тумани

Наманган вилояти

«Қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Тўрақўрғон тумани, Уйчи тумани

«Сариқ» ҳудуд: Норин тумани

«Яшил» ҳудуд: Косонсой тумани, Мингбулоқ тумани, Наманган тумани, Чоптоқ тумани, Поп тумани, Чуст тумани, Учқўрғон тумани, Янгиқўрғон тумани

Сирдарё вилояти

«Қизил» ҳудуд: Сардоба тумани

«Яшил» ҳудуд: Ширин шаҳри, Боёвут тумани, Гулистон тумани, Сайхунобод тумани, Сирдарё тумани, Гулистон шаҳри, Мирзаобод тумани, Оқолтин тумани, Янгиер шаҳри, Ховос тумани

Самарқанд вилояти

«Қизил» ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Оқдарё тумани, Пайариқ тумани, Паст Дарғом тумани, Самарқанд тумани, Тойлоқ тумани, Ургут тумани

«Сариқ» ҳудуд: Жомбой тумани, Иштихон тумани

«Яшил» ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон тумани, Нарпай тумани, Қўшработ тумани, Нуробод тумани, Булунғур тумани, Пахтачи тумани

Сурхондарё вилояти

«Қизил» ҳудуд: Сариосиё тумани

«Яшил» ҳудуд: Қизириқ тумани, Музробод тумани, Узун тумани, Бандихон тумани, Термиз тумани, Ангор тумани, Денов тумани, Олтинсой тумани, Бойсун тумани, Жарқўрғон тумани, Қумқўрғон тумани, Шеробод тумани, Термиз шаҳри, Шўрчи тумани

Фарғона вилояти

«Яшил» ҳудуд: Фарғона шаҳри, Қўқон шаҳри, Қўштепа тумани, Боғдод тумани, Бешариқ тумани, Сўх тумани, Бувайда тумани, Қувасой шаҳри, Данғара тумани, Ўзбекистон тумани, Риштон тумани, Учкўприк тумани, Фарғона тумани, Фурқат тумани, Тошлоқ тумани, Ёзёвон тумани, Мапғилон шаҳри, Қува тумани, Олтиариқ тумани

Хоразм вилояти

«Яшил» ҳудуд: Тупроққалъа тумани, Хива шаҳри, Боғот тумани, Хонқа тумани, Қўшкўпир тумани, Янгиариқ тумани, Хива тумани, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Гурлан тумани, Урганч тумани, Хазорасп тумани, Урганч шаҳри.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сиздан ўзингиз, оила аъзоларингиз, яқинларингиз, ҳамкасбларингиз, қўни-қўшниларингиз, бутун халқимизнинг саломатлигини асраш, бугунги оғир пандемия шароитида бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, Жонажон Ўзбекистонимизнинг иқтисодий барқарорлигига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида:

  1. Карантин қоидаларига қатъий амал қилишингизни;

  2. Шахсий гигиена қоидаларига сўзсиз риоя этишингизни;

  3. Имкон қадар бошқа шахслар билан мулоқотни чеклашни;

  4. Уйдан, ишхонадан ўта зарур бўлмаган ҳолларда ташқарига чиқмасликни;

  5. Эҳтиёж бўлмаган ва тасодифий шахслар билан умуман мулоқот қилмасликни;

  6. Ишхонада, кўчада тўпланиб бошқа шахслар билан мулоқот қилмасликни;

  7. Ўта зарур эҳтиёж бўлмаган ҳолларда дўконлар, бозорлар, оилавий тадбирлар ва бошқа одам тўпланадиган жойларга боришдан чекланишингизни илтимос қиламиз.

Зеро, Сизнинг «Коронавирус» инфекцияси балосидан ўзингизни асрашингиз халқимиз соғлигини сақлаш, Юртимизнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга бебаҳо ҳиссангиз бўлиб қўшилишини унутманг!


Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech