«Оҳангаронсемент» ойлик цемент сотиш бўйича рекорд ўрнатди


«Оҳангаронсемент» корхонаси ("ЭУРОСEМEНТ гроуп" Холдинги таркибига киради) 2020 йилнинг май ойида истеъмолчиларга 180 минг тоннадан ортиқ юқори сифатли цемент жўнатди, бу эса ойлик маҳсулот сотиш бўйича рекорд натижа бўлди. Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг айни даврига нисбатан 10,6% (17 250 т) юқоридир.

«Оҳангаронсемент» ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш кўрсаткичларининг ишончли ўсишини намойиш этмоқда. Корхонада ишлаб чиқариш қувватларини тизимли модернизация қилиш, бизнес-жараёнлар самарадорлигини ошириш, ходимларнинг ривожланиши ишлаб чиқариш узлуксизлигини таъминламоқда ва истеъмолчиларга энг юқори сифатли маҳсулотларни таклиф этиш имконини бермоқда.

«Оҳангаронсемент» бош директори Геннадий Куликов рекорд кўрсаткичларга эришишни таъминлаган барча бўлинмаларнинг ўзаро мувофиқласган ишини юқори баҳолади ва клинкер куйдириш бўлими, автотранспорт цехи, цементни жўнатиш ва қадоқлаш участкаси, сотиш бошқармаси ходимларининг ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

"Соронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган махсус иш режимига қарамай, корхона жамоаси технологик жараённинг барча босқичларида самарали ишлашга эришмоқда. Юқори ишлаб чиқариш натижаларини кўрсатиш билан бирга, ходимлар саноат хавфсизлиги, ишлаб чиқариш маданияти, иш ўринларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратган", – деди Геннадий Куликов.

Корхонанинг юқори самарадорлиги «Оҳангаронсемент»га Ўзбекистон бозорининг қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун барқарор маҳсулот етказиб бериш имкониятини кафолатлайди. Маҳсулот турларининг кенглиги ва уларнинг юқори сифати ҳудудда қурилаётган биноларнинг сейсмик бардошига бўлган махсус талабларни ҳисобга олган. «Оҳангаронсемент» маҳсулотлари Ўзбекистоннинг энг масъулиятли қурилиш лойиҳаларида, жумладан, саноат, инфратузилма, маданий, ижтимоий ва турар-жой объектларида ишлатилади.

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech