- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Сирдарё вилоятидаги бунёдкорликларга қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб берилмоқда
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, ҳудудда табий офатдан зарар кўрган турар жойлар ва инфратузилма объектларини таъмирланмоқда, аҳолига ҳар томонлама кўмаклашиляпти, Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманлари обод қилинмоқда.
Ҳозирда ҳудудларда табиий газ ва электр энергияси таъминоти, алоқа коммуникация тармоқлари деярли қайта тикланган. Табиий офатдан зарар кўрган бино ва иншоотларда таъмирлаш ишлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.
Маълумотларга кўра, тошқин оқибатида 3 та тумандаги
1 834 та уйлар таъмирланади ва уй-жойларига жиддий зарар етган фуқаролар учун жами 66 та, 2 640 та хонадонли кўп қаватли турар жой биноларини қурилади.
Бундай хайрли ишларга «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳам ўз хиссасини қўшмоқда. Жумладан, қурилиш-монтаж ишларини ўз вақтида сифатли амалга ошириш мақсадида тармоқ корхоналари томонидан қурилиш материаллари ўз вақтида етказиб бериляпти.
Бугунги кунга қадар, олинган оператив маълумотларга асосан, талофат кўрган уй-жойларни таъмирлаш учун 6,52 минг тонна цемент, 600 кв.м қурилиш ойнаси, 1,8 минг тн оҳак, 6,755 минг куб.м тахта, 2,18 минг кв.м ДСП, 48,1 тн лоқ-бўёқ, 1254,8 минг дона ғишт, 187,1 минг дона шлакаблок, 16,54 минг куб.м қум етказиб берилган. Шунингдек, 18,28 минг kub.m. щэбен, 262,26 минг кв.м профнастил, 19,4 тн мих, 126,2 тн арматура, 41,82 минг кв.м гипсокартон, 1584,9 тн қуруқ қурилиш пардозлаш аралашмалари, 40,0 куб.м тайёр бетон аралашмаси, 2353 дона эшик, 8,4 тн саморез, 23,4 минг п/метр алюмин профеллари, 51,71 минг кв.м иссиқлик сақловчи материаллар (теплоизоляцион), 8,4 минг кв.м фалгаизол (намликдан сақловчи материал), 7260 кв.м ламинат ва 742 kv.m. керамик плитка каби қурилиш материаллари олиб келинган.
Асосий қурилиш материалларидан бири ҳисобланган цемент маҳсулотини етказиб бериш учун «Қизилқумсемент» АЖ, «Бекободсемент» АЖ ҳамда “Олмалиқ ТМК” АЖ (Жиззах цемент)ларда зарур заҳиралар шакллантирилди. Бошқа турдаги қурилиш материалларининг етказиб берилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг “Ягона буюртмачи хизмати” ИКлари, пудрат ташкилотлари ва ишлаб чиқарувчиларнинг икки томонлама шартномалар асосида амалга ошириляпти.
Шу кунгача цемент заводлари томонидан 32 271 тонна цемент ажратилиб, тузилган шартнома шартларига асосан юклаб жўнатилган. Хусусан,
1) Уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига 12 642 тонна, шундан,
-
Бухоро вилояти - «ОТМК» АЖга қарашли Жиззах цемент корхонасидан 600 тонна;
-
Хоразм вилояти - «Бекободсемент» АЖдан 5 084 тонна;
-
Жиззах вилояти - «ОТМК» АЖга қарашли Жиззах цемент корхонасидан 3 958 тонна;
-
Фарғона вилояти - «ОТМК» АЖга қарашли Жиззах цемент корхонасидан 3 000 тонна.
2) Сув хўжалиги вазирлигига объектларни таъмирлаш ишлари учун 7 629 тонна, шундан:
«Бекободсемент» АЖ - «Ўзмахсуссувқурилиш» МЧЖга – 1500 тонна, «Учтепамахсуссувпудрат» МЧЖга-3 000 тонна ва «Оқолтинмахсуссувпудрат» МЧЖга 490 тонна;
«Қизилқумсемент» АЖ - «Ўзмахсуссувқурилиш» МЧЖга-2 639 тонна цементга шартномалар тузилган ва цемент етказиб берилмоқда.
3) Янги уй-жойлар қурилиши учун 12 000 тонна «Бекободсемент» АЖдан Мирзаобод тумани-«Навбаҳор» маҳалласи ҳудудида 9 та уй, 360 та хонадонли кўп қаватли уй-жойлар бош пудратчиси “Силлор флекс” МЧЖга ажратилди.