Қурилиш материаллари саноати бўйича амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалар журналистлар нигоҳида


2020 йил 24 июнь куни Миллий матбуот марказида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан ОАВ ходимлари учун “Республикада қурилиш материаллари ишлаб чиқариш буйича амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг раҳбарлари ва мутахассислари, уюшма таркибидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари 

вакиллари иштирок этди.

Milliy matbuot markazi

Қайд этиш лозимки, охирги йилларда мамлакатимизда инвестиция муҳити янада яхшиланди. Бу борадаги қонунчилик янгиланиб, инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланди. Бунинг натижасида барча соҳаларда хорижий инвесторлар иштирокидаги корхоналар сони ошди.

Хусусан, қурилиш материаллари саноатида хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш орқали йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, уюшма томонидан 2017-2019 йилларда Давлат инвестиция дастурларига асосан қурилиш материалларини ишлаб чиқаришга қаратилган умумий қиймати 238,5 млн. доллар бўлган 18 та йирик инвестицион лойиҳалар ишга туширилди ва бунинг натижасида 2 198 та янги иш ўринлари яратилди.

Milliy matbuot markazi

Шундан, 2019 йилда умумий қиймати 102,7 млн. доллар бўлган 8 та йирик инвестицион лойиҳалар ишга туширилди ва 1 143 та янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан, Тошкент вилоятидаги Ангрен ЭИЗ ҳудудида умумий қиймати 38 млн. доллар бўлган “Рун Тонг Метал Индустриал" МЧЖда йилига 180 минг тонна метал арматура ишлаб чиқариш, "Греат Валл Серамис Индустрй" МЧЖ ҚКда йилига 200 минг дона керамик санитар-техник буюмлар ишлаб чиқариш ҳамда Хоразм вилоятида "Нев Бест Стйле" МЧЖда йилига 1800 минг рулон гулқоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаларини мисол қилиб келтириш мумкин.

Шунингдек, “Евро Глобал Инвест” МЧЖ корхонасида 180 минг кв метр йирик панелли темир-бетон маҳсулотлари, «Оҳангаронсемент» АЖда 90 минг куб метр темир-бетон маҳсулотлари, Самарқанд вилоятида “Прайм Керамикс” МЧЖда 2,8 млн. кв м керамик плитка, Тошкент шаҳрида “Ориент Керамик” МЧЖда 3,6 млн. кв м йирик ўлчамли керамик плиткалар ишлаб чиқариш ва «Қизилқумсемент» АЖда 500 минг тонна клинкерни майдалаш тегирмони қуриш лойиҳалари ишга туширилди.

Milliy matbuot markazi

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда, ҳудудларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастурларига асосан 2019 йилда умумий қиймати 5,8 трлн. сўмлик жами 626 та лойиҳалар ишга туширилди ва 11 240 та янги иш ўринлари яратилди.

Ушбу ишларнинг давоми сифатида 2020-2022 йиллар учун тасдиқланган Инвестиция дастурига (ПҚ4365) асосан умумий қиймати 3 942,4 млн. доллар бўлган 94 та йирик лойиҳа амалга оширилаётган бўлиб, шундан жорий йилда умумий қиймати 915,9 млн. доллар бўлган 47 та инвестицион лойиҳалар ишга туширилади ва 4 331 та янги иш ўринлари яратилади.

Мазкур лойиҳалардан қиймати 868,5 млн. доллар бўлган 17 та лойиҳалар бевосита Уюшма томонидан шаклантирилган бўлиб, шундан қиймати 281,4 млн. доллар бўлган 8 та йирик инвестицион лойиҳалар ишга туширилади ва бунинг натижасида 1 340 та янги иш ўринлари яратилади.

Жумладан, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Инвестиция дастури доирасида 2020 йил 1 чоракда 17 та лойиҳа бўйича жами 39,1 млн. доллар, шундан 35,3, млн. доллари хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига ўзлаштирилди.

2020 йил якунига қадар бевосита Уюшма томонидан Инвестиция дастурига киритилган 17 та лойиҳалардан 8 таси ишга тушириш ва 1 340 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган, хусусан:

  1. Қувасой шаҳрида «Кварс» АЖда 70,2 млн доллар (хорижий инвестиция – 41,5 mln.dollar) инвестиция ҳисобига йилига 22,2 mln.kv.m флоат ойна ишлаб чиқариш янги линиясини қуриш;

  2. Бекабод шаҳрида «Бекободсемент» АЖда 10,0 млн доллар (тижорат банк кредити – 6,8 mln.dollar) инвестиция ҳисобига йилига 500 mln.tnsement тегирмонини қуриш;

  3. Оҳангарон туманида «Оҳангаронсемент» АЖда 160,0 млн доллар (хорижий инвестиция – 160,0 mln.dollar) инвестиция ҳисобига йилига 2,4 mln.tn цемент ишлаб чиқариш янги линиясини қуриш;

  4. Ўрта-Чирчиқ туманида “Тошкент темир бетон ва уй қурилиш комбинати” УКда 20,0 млн доллар (хорижий инвестиция – 15,0 mln.dollar) инвестиция ҳисобига йилига 120 минг куб метр темир-бетон буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

  5. Музрабод тумани “Сурхан КСП Гранд” МЧЖ ҚКда 9,1 млн доллар (хорижий инвестиция – 7,1 mln.dollar) инвестиция ҳисобига йилига 150 минг куб метр қамишдан ДСП ишлаб чиқариш;

  6. Урганч шаҳарида“Ургенч курилиш материаллари” МЧЖда 2,5 млн доллар (хорижий инвестиция – 1,9 mln.dollar) инвестиция ҳисобига йилига 100 минг куб метр газобетон блоклари ишлаб чиқариш;

  7. Термиз шаҳрида“ОРАВИТ СEРАМИС” МЧЖда 1,6 млн доллар (хорижий инвестиция – 1,2 mln.dollar)investitsiya ҳисобига йилига 48 минг дона сантехник буюмлар ишлаб чиқариш;

  8. Мўйноқ туманида “Муйнак ЛДСП” МЧЖда 8,0 млн доллар (хорижий инвестиция – 5,4 mln.dollar) инвестиция ҳисобига йилига 50 минг куб метр қамишдан ДСП ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади.

  9. Қайд этиш лозимки, Уюшма томонидан Давлат инвестиция ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантиришда энг аввало ички бозорни сифатли қурилиш материаллари билан тўлдириш ҳамда экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Аамалга оширилган ишлар натижасида, 2019 йилда 8 млн кв м керамик плиткалар (ўтган йилга нисбатан 133,6 фоиз), 656,3 минг ўрам обой (4,3 марта), 38,2 млн кв м гипсокартон (137,5 фоиз), 10 992 минг тонна цемент (107,5 фоиз), 18,8 млн кв м қурилиш ойнаси (127 фоиз), 111,9 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмаси (126,5 фоиз), 101,2 минг тонна оҳак (125,7 фоиз) каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган.

    Юқорида келтирилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 2019 йилда керамик плиткалар, гипсокартон листлари, бетон ва суний тош маҳсулотлари, Қурилиш ғиштлари, блоклар, керамик тошлар, Брусчатка, бордюр тошлари, тошдан плиталар, оҳак каби қурилиш материалларига бўлган ички талаб тўлиқ қопланди ва 139 млн. доллар маҳсулотлар экспорт қилинди.

Жорий йилда ҳам амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ишга туширилиши натижасида қурилиш ойнаси, сантехника буюмлари, лок буёқ маҳсулотлари, цемент ва иссиқлик сақловчи материаллар каби қурилиш материалларига бўлган ички талабни қоплаш бўйича қувватлар яратилади.

Жорий йилнинг И чораги якунлари бўйича республикага 78,2 млн. долларлик қурилиш материаллари импорт қилинган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (106,1 mln.doll.) 27,8 mln.dollarga ёки 26 % га камайганлигини Амалга оширилаётган ишларнинг самраси сифатида кўриш мумкин.

Бу борадаги ишлар давом эттирилган ҳолда Уюшма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПК-4335-сонли қарорига асосан Ўзсаноатқурилишбанк билан ҳамкорликда 500 млн. долларлик хоржий кредит линиялар ҳисобидан импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил июлдаги 611-сонли қарорига асосан 
Миллий банк билан ҳамкорликда 150 млн. доллар пардозбоп тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш лойиҳалар амалга оширилади.

Шунинингдек, Ипотекабанк билан биргаликда керамик қурилиш материалларини ишлаб чиқариш йўналишидаги 150 млн. долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

Уюшманинг галдаги мақсад ва вазифалари ички бозорни янги, замонавий қурилиш материаллари билан бозорни тўлдириш, бунда Верхан (Германия) Рокко (Испания), Витра (Туркия), Жомоо (Хитой) каби соҳадаги таниқли бириндга эга корхоналарни республикамизга жалб қилиш орқали юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспортбоп маҳсулотлар тури ва салмоғини ошириш ҳисобланади.

  1. Вилоят хокимликлари ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан 2020 йилда прогнозлаштирилган умумий қуввати 4,9 млн тоннага тенг 6 та янги қувватларни белгиланган муддатларда ишга туширилишини ҳамда мавжуд қувватларни 20,0 млн тоннага етказиш ҳисобига республиканинг ички талабини тўлиқ таъминлаш.

  2. Жумладан, “Оҳангарон цемент” АЖ – қуввати 2,4 млн тонна, "Ҳуахин Семент Жиззакҳ" МЧЖ –1,2 млн тонна, "Самарканд Афросиёб цемент" МЧЖ - 560 минг тонна, «Бекободсемент» МЧЖ – 500 минг тонна, "Жахон Евро Сервис" МЧЖ – 150,0 минг тонна ҳамда "Қурилиш ашё сифат сервис" МЧЖ –100,0 минг тонна цемент ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади.


Milliy matbuot markazi

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech