- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Наманган вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаси ривожлантириш истиқболлари
Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг турмуш даражасини ошириш вазифалари кўп жиҳатдан иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш, хусусан инвестицияларни жалб этиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиб бериш ҳисобига янги иш ўринларини ташкил этиш билан бевосита боғлиқдир.
Мавжуд бой хом ашё захираларидан самарали фойдаланиб, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантирилиши вилоят иқтисодиётини янада юксалишининг асосий драйверларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда, норуда қазилма бойликларидан оҳактош 9 млн тонна, цемент хом ашёси 2,5 млн тонна, қум-шағал 32 млн куб метр, қурилиш тоши 8 млн куб метр, пардозбоп тошлар 2 млн куб метр, базальт тоши 228 минг куб метр, дала шпати 5 mln.tonna ва бўр хомашёси 140 ming.tonna захиралари бор.
Ўтган йилда мавжуд хом ашёлардан фойдаланган ҳолда умумий қиймати 403 млрд сўмлик 93 та лойиҳалар ишга туширилди, натижада 1 623 та янги иш ўринлари яратилди.
Бу ишларнинг узвий давоми сифатида, 2020-2021 йилларда ҳам умумий қиймати 4,4 трлн сўмлик 231 та лойиҳалар амалга оширилади ва 6,9 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Мазкур лойиҳаларни молиялаштиришга 1,6 трлн сўм ташаббускорлар маблағи, 162,5 млрд сўм банк кредитлари, ва 261,6 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар йўналтирилмоқда.
Шундан, 2020 йилда 1,4 трлн сўм маблағ ўзлаштирилиши ҳисобига 192 та лойиҳа ишга туширилади ва 4 461 та янги иш ўрни ташкил этилади.
Хусусан, 5 та гипсокартон ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига йилига 15 млн квадрат метр гипсокартон ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, вилоятнинг гипсокартонга бўлган талаби тўлиқ қопланади ва 30 фоизгача қўшни давлатларга экспорт қилиш имконияти пайдо бўлади.
Табиий пардозбоп тошлар ишлаб чиқариш бўйича 10 та лойиҳа амалга оширилиб, йилига импорт ўрнини қопловчи 600 минг квадрат метрдан ортиқ травертин ва мармар плиталари ишлаб чиқарилади ҳамда бир қисми экспорт қилинади.
Кўпгина қурилиш материалларининг асоси ҳисобланган цемент маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ҳам бир талай ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, умумий қуввати 3,7 млн тонна бўлган 6 та (шундан, 2020 йилда 950 минг тонна 3 та) замонавий энергиятежамкор цемент заводлари ишга туширилади ва 1 230 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
Чуст туманида базальт тошидан йилига 50 минг тонна импор ўрнини босувчи ва экспортбоп иссиқлик сақловчи плиталар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. Натижада, қурилаётган биноларда мазкур плиталарни қўлланиши уларнинг энергиятежамкорлик даражасини 20-30 фоизгача ошириш имконини беради ҳамда республикага импорт қилинаётган 9,5 млн долларлик 11,5 минг тонна базальт плиталари ўрни тўлиқ қопланиб, ушбу маҳсулот экспортга ҳам йўналтирилади.
Бундан ташқари, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 15,5 минг тонна оҳак, 200 минг куб метр газо- ва пенобетон блоклари, 150 тонна электрод, 100 минг. метр квадрат «сендвич» панеллар, 2100 тонна лок-бўёқ маҳсулотлари, 35 минг квадрат метр алюмин эшик ва ромлари, 80 минг метр куб темир-бетон буюмлари ҳамда бурама михлар, 22 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмалари, 2000 тонна мих ва бурама михлар каби қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда.
Умуман олганда Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 231 та қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширилиши натижасида 4.1 трлн сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари ва 6914 та янги иш ўринлари барпо этилади, жумладан 164 млн долларлик қурилиш материаллари импорт қисқартириш ва 28 млн долларлик қўшимча экспорт қилиш имконияти ҳамда 448 млрд сўмлик бюдет тушумлари манбаи яратилади.