- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Маҳаллийлаштириш дастури амалда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 мартидаги “2020-2021 йилларда ички ва ташқи бозорларда харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида”ги 136-сонли қарори қабул қилинган бўлиб, унда маҳаллий саноатни янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришда қўшимча қиймат занжирини яратиш, ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш ва турларини кўпайтириш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда харидоргир саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш кўзда тутилган.
Мазкур қарор билан «Ўзсаноатқурилишшматериаллари» уюшмасига 2020 йилда 687,6 млрд.сўмлик 12 та лойиҳа, 2021 йилда эса 862,2 млрд.сўмлик 17 та лойиҳани амалга ошириш режаси белгиланган.
Жорий йилнинг январь-май ҳолатига дастур доирасида 12 та корхона томонидан 171,9 млрд.сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш режаси белгиланган эди. Тармоқ корхона томонидан 178,2 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, белгиланган режа 103,7%га бажарилди.
Маҳаллийлаштириш бўйича 2019-2020 йилларда энг юқори кўрсаткич «Кварс» АЖ да кузатилиши мумкин. Унга кўра, 2020 йилда ишлаб чиқариш қуввати 11,5 квадрат метрга ва маҳаллийлаштириш даражаси 90 фоизга етказилади. Шунингдек жорий йил охиригача глазурли керамик плиткалар ва 3-Д керамик плиткалар ишлаб чиқариш бўйича маҳаллийлаштириш даражаси 70 фоизга, керамогранит бўйича 68 фоизга етказилади.