«Оҳангаронсемент» АЖ қадоқланган маҳсулот қоп дизайнини ўзгартирди


«Оҳангаронсемент» АЖ ("ЭВРОСEМEНТ груп" Холдинги таркибига киради) қадоқланган маҳсулотни янги қопда ишлаб чиқаришни бошлади. Янги қадоқ эслаб қолиш осонлиги, керакли малумотлар мужассамланганлиги ва ёрқин дизайни билан ажралиб туради.

Пишиқ, ишончли ва хавфсиз қадоқ истеъмолчиларнинг истакларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Етакчи ишлаб чиқарувчилар томонидан чиқарилган қоп цементни сақлаш ва ташиш учун қулайдир. «Оҳангаронсемент» АЖда 50 килограмм оғирликдаги қопларда ППС 400 русумли путсолан портландсементи сотилади.

Корхонанинг қадоқланган маҳсулоти оқартирилган крафт қоғозидан чиқарилади ва бу маҳсулотнинг хавфсизлигини стандарт сақлаш ва ташиш шартларига мувофиқ мукаммал даражада таъминлайди. Ишончли ва қулай қадоқ қоплари экологик тоза табиий хом ашёдан тайёрланган. Фойдалангандан сўнг уни тўғридан-тўғри қурилиш майдончасида утилизация қилиш мумкин, крафт қоғози бир неча ҳафта давомида эрда бутунлай йўқ бўлиб кетади.

«Оҳангаронсемент» маҳсулотининг қадоғи бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга, бу эса истеъмолчи сохта маҳсулот сотиб олиш хавфини камайтиради. Ишлаб чиқарилган цемент бозор эҳтиёжлари ва талабларига жавоб беради ва ҳар қандай ҳажмдаги лойиҳаларни амалга оширишда кенг кўламли вазифаларни ҳал қилиш имконини беради. Цементнинг сифат кўрсаткичлари ГОСТ талабларидан ортиқ, бунинг натижасига компания мижозларига қурилиш жараёнида ўз харажатларини камайтириш имконини беради.

2020 йилда «Оҳангаронсемент» базасида қуруқ усулда янги юқори технологияли завод ишга туширилгач, қадоқланган цемент ишлаб чиқариш ҳажми ва улуши кўпайтирилиши кўзда тутилмоқда, бу эса ҳар бир истеъмолчини "ЭВРОСEМEНТ груп"нинг юқори сифатли маҳсулоти билан таъминлаш имконини беради.

Азиз ҳамюртлар қурилиш материаллари харид қилаётганда қалбаки маҳсулотларидан эҳтиёт бўлинг!

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech