Биржада цемент бўйича дастлабки форвард шартномаси очилди


2020 йил 1 июлда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида «Қизилқумсемент» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган СEМ ИИ А-К (П-И) 32,5Н маркали композит портландсементи бўйича форвард шартномаси рўйхатдан ўтказилди.

Бугун, 2 июлда, биржанинг кечки савдо сессиясида мазкур шартнома асосида дастлабки биржа савдолари ўтказилади. Харидорлар форвард савдоларида эркин ва чекловларсиз иштирок этишлари мумкин.

Янги форвард шартномасининг шартларига мувофиқ биржа савдоларида харид қилинган цемент бир ойдан ортиқ муддатга кечиктирган ҳолда етказиб берилади.

Форвард шартномаси – муддатли шартнома бўлиб, унга кўра сотилаётган товар учун нарх шартнома тузилган кунда белгиланади, товарни етказиб берилиши эса белгиланган муддатда келажакда амалга оширилади.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech