- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Ўзбекистон қурилиш материаллари сохаси илм-фани оғир жудоликка учради
А.Тўлаганов 1957 й. 19 майда Тошкент шаҳрида туғилган. 1979 йилда Тошкент политехника институтини саноат ва фуқаро қурилиши факультетини тамомлаб, шу йилнинг ўзида Киев мухандислик-қурилиш институти аспирантурасига ўқишга қабул қилинган. 1985 йилда техника фанлари бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2000 йилда “Модификацияланган ишқорли боғловчилар асосидаги енгил бетонларнинг структуравий шаклланиши, технологияси ва хоссалари” мавзусидаги докторлик диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилган. А.Тўлагановнинг асосий илмий йўналишлари қуйидагилардан иборат эди: Махаллий хом-ашё ва ишлаб чиқариш чиқиндилари асосида цементсиз ишқорли боғловчиларни яратиш ва жорий этиш, Турли мақсадлардаги қурилиш қоришмалари технологияси, Модификацияланган ишқорли боғловчи материаллар асосида оғир ва енгил бетонлар, хусусан, иссиқлик изоляцияловчи материаллар технологияси, Юқори мустаҳкамликдаги енгил бетонлар структураси ва хоссалари ва шу каби бошқа муҳим йўналишлардан иборат эди. У ўз илмий фаолияти давомида Германия, Россия, Хитой, Чехия, Украина каби қатор ривожланган мамлакатларнинг илмий мактаблари ва олимлари билан мустаҳкам илмий-амалий ҳамкорликни йўлга қўйган эди.
Атоқли олим, техника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда қурилиш материаллари сохаси илм-фанини ривожлантиришга улкан хисса қўшиб келаётган инсон, Тошкент архитектура-қурилиш институти "Қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари технологияси" кафедраси мудири, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси қошидаги илмий-техникавий кенгаш аъзоси Абдуқобил Абдунабиевич Тўлаганов вафот этганлиги муносабати билан, мархумнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек ТАҚИ жамоасига «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси раҳбарияти чуқур ҳамдардлик изхор этади.