- Главная
- Matbuot markazi
- Matbuotda nashr etilgan materiallar
- Цемент экспорти ўсган, импорт эса камайган
Айни пайтда мамлакатимизда цемент ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган 29 та корхона бўлиб, уларнинг йиллик қуввати йил охирига қадар 20 млн. тоннани ташкил қилади. Бунда «Қизилқумсемент», «Оҳангаронсемент», «Қувасойсемент», «Бекободсемент» акциядорлик жамиятлари сингари йирик ишлаб чиқарувчиларнинг ҳиссаси, айниқса, катта. Юртимизда цемент маҳсулотига бўлган талабни тўла қондириш мақсадида Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида янги цемент заводлари ишга туширилди. «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси инвестиция лойиҳалар дастурига кўра вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда жорий йилда умумий қуввати 5 млн тонна бўлган жами 6 та янги цемент заводлари фойдаланишга топширилади.
Юртимиздаги цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2020 йил 1-ярим йиллик якуни билан цемент ишлаб чиқариш ҳажми 5 млн 442,1 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,3 фоизга ўсиш таъминланди.
Эътиборлиси, ҳисобот даврида 813,0 минг тонна цемент импорт қилинган ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан импорти ҳажми 44,3 фоизга камайган.
Импорт қилинган цементнинг асосий қисми Қозоғистон (459,4 минг тонна), Тожикистон (252,6 минг тонна), Қирғизистон (89,2 минг тонна), Эрон (5,1 минг тонна), Туркманистон (3,4 минг тонна) ва Россия (3,1 минг тонна) давлатлари хиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида 185,3 минг тонна (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6 маротаба кўп) цемент экспорт қилинган.