Қурилиш материаллари саноати бўйича инвестиция лойиҳалар амалга оширилмоқда


«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан ҳудудларда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, соҳага инвестиция жалб қилиш, маҳаллий бозорлардаги арзон, сифатли, энергия тежамкор маҳсулотларга бўлган талабни қоплаш борасида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 2019-2022 йилларда қурилиш материаллари саноати бўйича умумий қиймати 448 млн 198 минг долларлик 142 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган. Олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида янги корхоналар фаолияти йўлга қўйилмоқда, шу билан бирга маҳсулот турлари ортиб боряпти.

Ана шундай янги қувватлардан бири гидратли ва сўндирилган оҳак ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Дайпласт Нукус” МЧЖ Қораўзак туманида ташкил этилди. Корхона йилига 100 минг тонна оҳақ тайёрлаш имкониятига эга. Лойиҳа қиймати 63 млрд 180 млн сўмни ташкил этади. Корхонада замонавий, сўнгги русумдаги энергия тежамкор ускуналар ўрнатилган. Лойиҳа фойдаланишга топширилиши билан пандемия шароитида 150 га яқин янги иш ўринлари яратилди. Таъкидлаш керак, корхона маҳсулотларига бўлган талаб нафақат мамлакатимизда балки, қўшни давлатларда ҳам юқори.

Жорий йилда Қорақлапоғистон Республикасида яна кўплаб инвестиция лойиҳалари ҳаётга тадбиқ этилиши режалаштирилган. Мўйноқ туманида “Мўйноқ ЛДСП” МЧЖ томонидан умумий қиймати 8,0 млн. АҚШ доллар (шундан ўз маблағи 2,6 млн. АҚШ доллар, Хитой давлат тараққиёт банки кредит линияси маблағлари 5,4 mln.AQSh доллар) ҳисобига қамишдан ДСП ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ҳам шулар жумласидандир. Корхонада йилига 50 минг куб метр ДСП ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Энг муҳими 200 та доимий ва 1500 та мавсумий иш ўринлари яратилади.

Албатта янги корхоналарнинг фойдаланишга топширилиши биринчи навбатда соҳада ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши, маҳсулотларга бўлган талабнинг қопланиши, энг муҳими янги иш ўринларини яратилишига сабаб бўлади.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech