АОКА ҳузуридаги штабда брифинг бўлиб ўтди


Бугун АОКА ҳузуридаги штабда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда пандемия билан боғлиқ вазият бўйича соҳага доир саволларга жавоб қайтарилди:

1.Qurilish материаллари корхонаси ташкил этиш ниятидаман, менга давлат томонидан қандай имтиёзлар берилади?

«Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги Президент қарорига мувофиқ, Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

  • кредит суммасидан қатъи назар, қурилиш материаллари саноати соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2022 йил 1 июлга қадар жалб қилинадиган тижорат банкларининг миллий валютадаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошган миқдорида, бироқ 10 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда, шунингдек, хорижий валютадаги кредитлари бўйича фоиз харажатлари тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 40 фоизи миқдорида, бироқ 4 фоизлик пунктдан ошмаган миқдорда қопланади;

  • шунингдек, қурилиш материаллари саноати соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 2022 йил 1 июлга қадар жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 8 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда кафилликлар берилади.

2. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари сифати талаб даражасига жавоб берадими? Маҳаллий қурилиш материалларига жаҳон бозорларида талаб қандай?

Мамлакатимиздаги фаолият юритаётган корхоналар томонидан янги маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни бошлаётганларида ёки инвестиция лойиҳаларига кўра энди фаолиятини бошлаётган қурилиш материаллари ишлаб чиқаруви ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини амалдаги давлат стандартлари ҳамда ҳалқаро стандарт талаблари кўрсатилган сифат талабларига жавоб берган тақдирдагина,

шу билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрель, 122-сонли қарорининг 1 иловасига мувофиқ мажбурий сертификатлаштиришга тушган қурилиш материаллари (мармар; шағал; цемент; ўтга чидамли цемент; агломерат боғловчили панеллар, плиталар, плиткалар; гипс асосли плиталар и панеллар; цементдан, бетондан ва асботсементдан ясалган буюмлар; темир бетон шпаллар; керамик буюмлар (ғиштлар, блоклар, плиталар, трубалар, пол ва печларга мўлжалланган плиткалар, аборатория идиш анжомлари, ванналар, раковиналар, унитазлар, ошхона идишлари ва бошқалар)га мувофиқлик сертификатлари берилади ва ундан кейин ички бозорларга ёки экспортга жўнатиш учун эркин савдога чиқарилади.

Ихтиёрий сертификатлаштиришга тушган қурилиш материаллари эса ихтиёрий равишда сертификатлаштирилади. Шунингдек, сертфикатлаштириш қонун-қоидаларига биноан меъёрий ҳужжат талабларига (стандарт) мувофиқ равишда ишлаб чиқарилиши шарт ҳамда белгиланган вақтларда синовларни ўтказиб боришлари мумкин бўлади.

3. Инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб боришда давлат грантлари ажратиладими?

«Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги Президент қарорининг 8-иловаси билан белгиланган «Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича» чора-тадбирлар Дастурини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун Инновацион ривожланиш вазирлигининг асослантирилган буюртманомаларига асосан давлат бюджетидан зарур маблағларни ажратиш Молия вазирлигига юклатилган.

Қарорнинг 11-бандига асосан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси қошида Қурилиш материаллари саноати илмий-техникавий Кенгаши ташкил этилган бўлиб, Кенгашга жами 40 та инновацион лойиҳа қабул қилинган. Жорий йилнинг 11 август ҳолатига кўра, Кенгашнинг 11 та йиғилиши ўтказилган бўлиб, Кенгаш томонидан жами 21 та лойиҳа илмий-техникавий муҳокамадан Инновацион ривожланиш вазири раислигида ўтказилган.

10,6 млрд сўмлик 8 лойиҳа молиялаштирилишга тавсия этилган. Ҳозирги кунда Молия вазирлиги томонидан молиялаштириш амалга оширилмоқда.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech