Тошкент вилоятида инвестиция дастури доирасида янги лойиҳалар амалга оширилмоқда


Ўзининг табиий захираларига бой бўлган Тошкент вилоятида қурилиш материаллари саноати йилдан-йилга жадал суръатларда ривожланяпти. Ҳудудда ушбу йўналишда инвестиция лойиҳалар салмоғи ортиб бормоқда.

Вилоятда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси масъуллигида 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция давлат дастурига кўра умумий қиймати 455,1 млн доллар бўлган 25 та йирик лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Эътиборлиси, ҳудудда жорий йилнинг ўзида 8 та лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида газобетон, цемент, қувурлар, иссиқлик сақловчи материал, металл конструкция каби қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Жорий йили амалга ошириладиган энг йирик лойиҳалардан бири бу «Оҳангаронсемент» АЖ ҳудудида умумий қиймати 160 млн доллар бўлган янги цемент заводининг қурилишидир. Тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ҳисобига бунёд этилаётган заводнинг йиллик қуввати 2,4 млн тоннани ташкил этади. Корхона фойдаланишга топширилиши билан бу ерда 400 га яқин янги иш ўринлари яратилади. Ҳозирда сўнгги қурилиш-монтаж ишлари олиб бориляпти.

Жорий йилда газобетон блоклари ишлаб чиқариш бўйича ҳам энг йирик лойиҳалар ҳам ушбу ҳудудда амалга оширилади. Жумладан, "Эаст Маннинг Инвест" МЧЖ ҚК томонидан йиллик қуввати 500 минг куб метр бўлган корхона бунёд этиляпти. Лойиҳа қиймати 22 млн доллар бўлиб, бу ерда 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Шунингдек, Ангрен шаҳрида " АЛИ ЖИОНГ" МЧЖ томонидан йилига 600 минг куб метр газобетон блоклари ишлаб чиқариш имкониятига эга корхона ҳам ташкил этиляпти. Айни пайтда заводда ускуналарни ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

Ўрта Чирчиқ туманида ҳам газобетон ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Тошкент темир бетон ва уй курилиш комбинати" УК жорий йилда фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. Лойиҳанинг қиймати 20 млн доллар бўлиб, унга 15 млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилган. Корхона йилиги 120 минг куб метр газобетон ишлаб чиқариш имкониятига эга.

«Бекободсемент» АЖда жорий йилда янги тегирмон ишга тушурилади. Натижада завод қўшимча 0,5 млн тонна қўшимча қувват яратилади.

Юқори Чирчиқ туманида эса шаҳарсозликда энг муҳим бўлган қурилиш материали уй қурилиш комбинатини ташкил этиш лойиҳаси амалга ошириляпти. "Евро Глобал Инвест" ШКда эшик, ойнаси ўзида мужассамлаштирган бетон блоклари яъни ярим тайёр уйлар ишлаб чиқарилади. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши мамлакатимизда бино ва иншоотларни барпо этишда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу йирик лойиҳа ҳам жорий йилнинг ИВ-чорагида фойдаланишга топширилади.



Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech