Қурилиш материаллари саноати тармоғида олий маълумот олишда янги имкониятлар


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ-4749-сонли “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 11 августда баёни қарори билан тасдиқланган иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни (кейинги ўринларда–талабгорлар) 2020/2021 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати”нинг 37-қаторида Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси қайд этилган.

Талабгорлар билан суҳбат ўтказиш ва талабаликка қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни қарорининг 20-иловасига мувофиқ тасдиқланган “Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ТАРТИБИ”га мувофиқ амалга оширилади.

2020/2021 ўқув йили учун 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкинлиги қатъиян белгилаб қўйилган.

Суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган талабгорларнинг ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган муайян ташкилот (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилиши таъминланиши белгиланган.

Давлат тест марказига мазкур вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмаларининг тавсияномасига эга бўлган талабгорларни Давлат тест марказининг веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтказиш учун тегишли шарт-шароитларни яратиш;

пандемия шароитидан келиб чиқиб, истисно тариқасида талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 2020 йил 15 августдан 5 сентябрга қадар (5 сентябрь куни ҳам) амалга оширилиши белгиланди.

Тавсиянома эга бўлган абитуриентлар олий таълим муассасаси қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

таълим йўналиши, ўқув тили, шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

умумий ўрта таълимни (11-синф негизида тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат ва унинг иловаси асл нусхалари;

паспортнинг нусхаси;

3,5 х 4,5 ўлчамдаги 6 дона рангли фотосурат;

меҳнат дафтарчасидан белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирма;

абитуриентнинг ишлаб турган жойи бўйсунувчи вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик бирлашмасидан белгиланган шаклдаги тавсиянома;

тавсияномага эга бўлган абитуриентнинг ишлаб турган жойи бўйсунувчи вазирлик ёки идора ёки йирик хўжалик бирлашмаси томонидан талабанинг бутун ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-шартнома маблағларни ўз вақтида тўлаб бериш бўйича кафолат хати тақдим этилиши қайд этилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари («Ўзсаноатқурилишматериаллари») уюшмаси таркибидаги корхона ва ташкилотларнинг мурожаатларига кўра, қурилиш материаллари саноати тизимида асосий иш жойи сифатида беш йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган ходимларга (техник ходимлар бундан мустасно) Уюшманинг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, ўрнатилган тартибда тавсиянома берилишини маълум қиламиз.

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган имкониятлардан тўғри ва самарали ҳамда ўз муддатида фойдаланинг!

Барча саволлар бўйича қуйидаги телефон рақами: 71 215 68 23 орқали жавоб олишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотларни http://til.gov.uz/uz/literature/guidehttp://til.gov.uz/uzhttps://t.me/dtrdep электрон манзилларидан олишингиз мумкин.

Шунингдек, тегишли маълумотлар билан «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг расмий веб-сайти http://uzsm.uz/uz/https://t.me/ozqurilishmateriallari телеграм канали, http://uzsm.uz веб сайти, https://www.facebook.com/uzpromstroymaterialy/ фейсбукдаги ижтимоий тармоғи орқали танишишингиз мумкин.



Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech