“Тоғ-геология жамлама экспедицияси” масъулияти чекланган жамияти директори вафот этди


«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси тизимидаги “Тоғ-геология жамлама экспедицияси” масъулияти чекланган жамияти директори Холмумин Уралов 2020 йил 18 август куни оғир хасталикдан сўнг 63 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Холмумин Уралов 1957 йил 2 январда Навоий вилоятининг Хатирчи туманида таваллуд топган. 1984 йилда Тошкент давлат политехника институтини тоғ муҳандиси мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1974 йилдан Лангар кон бошқармасида бошлаган. 1984—1987 йиллар давомида «Таджикское» шахта бошқармаси тоғ муҳандиси, 1987—1988 йилларда “Самарқанд қурилиш материаллари” ишлаб чиқариш бирлашмаси 2-тоифали муҳандис-технологи, 1988-2000 йилларда «Самарқандгеология» корхонаси Зарафшон геология қидирув экспедицияси тоғ устаси, тоғ бўлими бошлиғи, техник раҳбари, 2010 йилдан шу кунгача “Тоғ-геология жамлама экспедицияси”МЧЖ директори лавозимида самарали фаолият кўрсатган.

Холмумин Уралов меҳнат фаолияти давомида қурилиш материаллари саноатининг тоғ-кон геологияси йўналишида кўплаб изланишлар олиб борди, мамлакатимиз қурилиш материаллари заҳираларини ўрганиб чиқишда фаол иштирок этди.

Холмумин Уралов жуда кўплаб ёш изланувчиларнинг тоғ-геологияси йўналишида фаолият юритишига ва ёш кадрларнинг илмий ва касбий салоҳиятининг ошишига катта ҳисса қўшган инсон эди.

Жонкуяр, ўз ишининг устаси, тажрибали мутахассис Холмумин Уралов хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси жамоаси Холмумин Ураловнинг оиласига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech