Соҳадаги ислоҳотлар рақамларда


Таҳлилларга кўра, айни кунда юртимизда 10 мингдан ортиқ қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият юритмоқда.

Ўтган йилларда 120 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 180 тадан ошиб кетди.

Соҳа бўйича 2016 йилда 6 триллион 831 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда эса бу кўрсаткич 16 триллион 841 миллиард сўмга етказилди.

2016 йилда соҳага 360 миллион доллар инвестиция жалб қилинган бўлса, ўтган 2019 йилда ушбу кўрсаткич 1 миллиард 332 миллион долларга етказилди. Жалб қилинган инвестициянинг 680,4 миллион доллари хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобига тўғри келади.

2016 йилда 55,3 миллион долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. 2019 йилда эса ушбу даврга нисбатан 2,3 баравар кўп қурилиш материаллари жаҳон бозорига чиқарилди.

Айни пайтда мамлакатимизда цемент ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган 29 та корхона мавжуд бўлиб, жорий йил якунигача цемент ишлаб чиқариш бўйича қувватлар 20 миллион тоннага етказилади.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech