Маҳаллий хом ашёдан ДСП плиталари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда


«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси масъуллигида маҳаллийлаштириш дастурига кўра импорт ўрнини босувчи қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кўплаб истиқболли лойиҳалари амалга ошириляпти. Хусусан, йилдан-йилга талаб даражаси ортиб бораётган ёғоч-қириндили плиталар (ДСП) ҳамда уларнинг муқобил турларини тайёрлашни ташкил этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.

2019-2022 йил инвестиция дастурига кўра Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида қамишдан ДСП ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Мўйноқ ЛДСП” МЧЖни ташкил этиш инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 8 млн долларни ташкил этади. Корхона фойдаланишга топширилгач йилига 50 минг куб метр ДСП ишлаб чиқарилади. Энг муҳими пандемия шароитида 200 та доимий ва 1500 та мавсумий иш ўринлари яратилади. Корхонани жорий йилда фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

DSP

Сурхондарё вилоятида ҳам қамишдан ДСП ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Музробод туманида “Сурхон КСП-Гранд” МЧЖ томонидан йиллик куввати 150 минг куб метр ДСП ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Лойиҳа қиймати 9,1 млн доллар бўлиб, бу ерда 200 та доимий ва 2000 га яқин мавсумий иш ўринлари яратилади. Ҳозирда бу ерда ускуналарни ўрнатиш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этяпти.

DSP

Маълумот учун, айни кунда жами йилига қуввати 120 минг куб метр ДСП ишлаб чиқаришга ихтисослашган 4 та корхона мавжуд. Булар:

  • Термиз шахрида “Термиз Таъминот” МЧЖ (йиллик куввати 30 минг куб метр, қамишдан);

  • Сирдарё туманида «Файз» МЧЖ ҚК (30 минг куб метр, ғўзапоя, қамиш, бошқа ёғоч пайрахалларидан);

  • Ўзбекистон туманида “Яйпан водий ламинати” МЧЖ (йиллик қувввати 10 минг куб метр, терак ва бошқа ёғоч пайрахаларидан);

  • Навоий вилоятида “Зҳонг Тиан” ХК МЧЖ ( йиллик қуввати 30 минг куб метр, терак ва ғўзапоядан).

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech