Соҳа ходимлари мукофотланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 августдаги “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ қурилиш материаллари саноати тармоғидан давлат мукофотлари билан қуйидаги ходимлар тақдирландилар:

«Дўстлик» ордени билан

Аҳроров Зайниддин Худойқулович - Ургут туманидаги «Ургут текстиль шифер» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Самарқанд вилояти.

Маматов Вахид Махсудович - «Бектемир металл конструкциялари» масъулияти чекланган жамияти бош директори, Тошкент шаҳри.

Юнусов Салохиддин Тахирович - Фарғона туманидаги «Экокерама» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Фарғона вилояти. 

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Зарипов Ботир Комилович - «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раиси.

«Шуҳрат» медали билан

Акбаров Кудрат Исматович - «ДСК БИНОКОР» масъулияти чекланган жамиятининг директори, Тошкент шаҳри.

Сафиуллин Шамил Габбазович - «Бектемир металл конструкциялари» масъулияти чекланган жамиятининг металл конструкциялар цехи бошлиғи, Тошкент шаҳри.

Юсупов Тимур Дамирович - Оҳангарон туманидаги «Буилдинг Инноватион» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Тошкент вилояти.

Давлат мукофотлари билан тақдирланган соҳа ходимларини юксак эътироф билан қизғин муборакбод этган ҳолда, кейинги фаолиятларида янада улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.


Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech