Сурхондарё вилоятида қурилиш материаларини ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари


«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳудудда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, ушбу йўналишда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги қувватларни ишга тушуриш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Олиб борилган ислоҳотлар натимжасида 2019 йилда умумий қиймати 196,2 миллиард сўмлик 82 та лойиҳа ишга туширилди ва 1312 та янги иш ўринлари яратилди. Эътиборлиси, вилоятда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга 9,7 миллион доллар хорижий инвестиция ва кредитлар йўналтирилган.

Вилоятда келгусида ҳам қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи янги корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш, пандемия шароитида янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ҳам кўплаб ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, 2020-2021 йилларда умумий қиймати 1 трлн 268,2 миллиард сўмлик 172 та лойиҳа амалга оширилади ва 2876 та янги иш ўрни яратилади. Жорий йилнинг ўзида эса умумий қиймати 373,7 млрд сўмлик 85 та лойиҳа амалга оширилади ва 1009 та янги иш ўрни яратилади.

Ана шундай йирик лойиҳалардан бири Термиз шаҳрида "Сурхондарё таъмирлаш бутлаш" МЧЖ томонидан амалга оширилади. Термиз шахрида 19,3 млрд сўмлик лойиха ишга тушириш ҳисобига йилига 45 минг куб мерт ДСП ва ламинат ишлаб чиқариш ташкил этилади ва 30 та янги иш ўрни яратилади.

Термиз шаҳрида лойиҳа қиймати 16,373 млрд сўм. бўлган йилига 48 минг дона санитар-техник буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган "ОРАВИТ СEРАМИС" МЧЖ ишга тушурилади. Натижада 60 та иш ўрни яратилади.

Шунингдек, «Сурхонсементинвест» ҚК томонидан Жарқўрғон туманида умумий қиймати 28,5 млрд сўм ҳисобига йилига 10 млн квадрат метр гипсакартон листларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.


Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech