ОАВ учун матбуот анжумани ташкил этилди


Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида «Ўзстандарт» агентлиги ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мутасадди ташкилот вакиллари, соха мутахассислари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Анжуманда дастлаб агентлик томонидан маҳсулотлар сифатини назорат қилиш, мувофиқлик серфтификатларини тақдим этиш меъёрлари, сертификатлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида тўлиқ маълумот берилди. Шу билан бирга мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қурилилиш материалларининг жахон талабларига жавоб бериши, йирик заводларда лабораториялар фаолияти, импорт маҳсулотларининг сифати ва уларга қўйилган талаблар ҳақида тўхталиб ўтилди.

– Мамлакатимиздаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган йирик корхоналарда сифат назорати йўлга қўйилган бўлиб, лабораторияларда маҳсулотлар жахон андозаларга мослиги мунтазам кузатиб борилади, – дейди «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқарув раиси ўринбосари Баҳодир Исмоилов. – Чунки, ҳозирги бозор иқтисодиётининг ҳам бош талаби бу – сифат ва рақобатдир. Шу боис тадбиркорларимиз биринчи ўринда маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратишган. Тўғри, кейинги пайтларда сифатсиз қурилиш материаллари ҳам бозорларимизда учраб турибди. Қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар томонидан бозорларга сифатсиз, мувофиқлик сертификатларига эга бўлмаган маҳсулотлар олиб келинмоқда. Шу билан бирга йирик корхоналар брендини қалбакилаштириш холатлари ҳам мавжуд. Айниқса, цемент маҳсулоти бўйича бир қанча сохта тадбиркорлар фаолияти аниқланмоқда.

Тадбирда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олишди.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech