Цементнинг биржадаги нархи пасаймоқда


Ўтган ҳафтада Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида цемент нархлари пасайиши кузатилди.

Хусусан, жорий йилнинг 31 августдан 6 сентябргача бўлган даврда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра барча маркали цементнинг ўртача нархларида ҳар куни бир маромда пасайиш кузатилди. Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 679,4 минг сўмдан 671 минг сўмгача пасайди. Биржа савдоларига ҳар куни ўртача 43,2 минг тонна цемент маҳсулотлари қўйилган ҳамда биржадаги нархлар фақатгина ҳақиқий бозор тамойиллари асосида талаб ва таклифга кўра шаклланган. Сўнгги ҳафталар мобайнида ўтказилган биржа савдолари цемент бозорида талаб ва таклиф мутаносиблиги таъминланганлигини кўрсатмоқда.

Савдо иштирокчиларининг фикрига кўра, цемент нархларининг пасайишига биржа савдоларига сотувчилар томонидан қўйилаётган цемент ҳажмларининг ўсиши ҳамда цемент импорти тартибини соддалаштирилганлиги ўз кўмагини берган. Бундан ташқари, ўтган ойларда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси масъуллигида Жиззах вилоятида йиллик қуввати 1,2 млн тонна бўлган "Ҳуахин Семент Жиззакҳ" МЧЖ ҚК, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида «Қувасойсемент» АЖга қарашли 1 млн тонна қувватга эга тегирмоннинг фойдаланишга топширганлиги биржадаги цемент нархининг пасайишига ёрдам берди.

Маълумот учун, жорий йилнинг ИВ-чорагида Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида «Оҳангаронсемент» АЖда йиллик қуввати 2,4 млн тонна бўлган янги цемент заводи ишга тушурилади. Натижада мамлакатимизда цемент ишлаб чиқариш ҳажми оширилади, маҳаллий қурилиш материаллари бозори сифатли маҳсулот билан таъминланади.



Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech